Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли бҳМС) «номоддий активлар»ни янги таҳрирда тасдиқлаш тўҒрисида


Download 48.18 Kb.
bet1/9
Sana08.04.2023
Hajmi48.18 Kb.
#1341901
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-сонли БҲМС








ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (7-СОНЛИ БҲМС) «НОМОДДИЙ АКТИВЛАР»НИ ЯНГИ ТАҲРИРДА ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1485]
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар» (янги таҳрири) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 12 октябрда 49-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар» (1998 йил 20 октябрь, рўйхат рақами 506 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 6-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 июндаги 54-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»га қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи» (2001 йил 29 июнь, рўйхат рақами 506-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 12-сон).
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 март,
35-сон
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»

Download 48.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling