Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли бҳМС) «номоддий активлар»ни янги таҳрирда тасдиқлаш тўҒрисида


-§. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши


Download 48.18 Kb.
bet8/9
Sana08.04.2023
Hajmi48.18 Kb.
#1341901
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-сонли БҲМС

10-§. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши
65. Чиқиб кетаётган номоддий активларнинг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилади. Номоддий активлар қуйидагилар натижасида корхона балансидан ҳисобдан чиқарилади:
а) тугатиш;
б) сотиш;
в) айирбошлаш;
г) текинга бериш;
д) устав капиталига таъсисчи ҳиссаси сифатида бериш;
е) иштирокчилар таркибидан иштирокчининг чиқиб кетиши чоғида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш;
ж) камомад фактини аниқлаш ва бошқалар;
66. Номоддий активларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) номоддий активларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қийматини, номоддий активларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган билвосита солиқлар ва харажатларни чегириб ташлаш орқали аниқланади.
Номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган номоддий активнинг баҳосини ўсиши суммаси, яъни мазкур номоддий активни илгариги баҳосини ўсиши суммаларининг илгариги баҳосини пасайиши суммасидан юқориси бир вақтнинг ўзида «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича резерв капиталини камайтириш билан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган даромад сифатида «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти кредитига олиб борилади.
11-§. Номоддий активларни инвентаризациядан ўтказиш
67. Корхоналарнинг номоддий активлардан фойдаланишга доир ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг ҳақиқатда мавжудлигини, балансда номоддий активларни тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлигини аниқлаш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш мақсадида корхоналар томонидан вақти-вақти билан, бироқ икки йилда камида бир марта номоддий активларни инвентаризациядан ўтказилади.
68. Номоддий активларнинг инвентаризацияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сонли БҲМС) «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»да (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
69. Инвентаризацияда аниқланган ортиқча номоддий активлар бошқа операцион даромадлар сифатида акс эттирилади. Инвентаризация вақтида камомад факти аниқланган етишмаётган номоддий активлар айбдор шахслар аниқлангунга қадар камомадларни ҳисобга олувчи счётда акс эттирилади.

Download 48.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling