Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Б


Download 84.5 Kb.
bet1/2
Sana01.05.2023
Hajmi84.5 Kb.
#1419496
  1   2
Bog'liq
ЁЗ 2021 ЙИЛ



ТОШЛОҚ ТУМАНИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЛИМИНИНГ БУЙРУҒИ
2017 йилнинг ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш, мавсумни юқори савияда ўтказиш тўғрисида

Болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш, мавсумни юқори савияда ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 27 мартдаги 97-сонли буйруғи ва вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 3 апрель кунги 145 сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида




Б У Ю Р А М А Н:
1.Фарғона вилояти хокимлиги халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 3 апрель кунги 145 сонли буйруғи
2. 2017 йил ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича туман ХТМФМТТЭБнинг ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ишчи гуруҳи (Ш.Бўриев)га:
- 2017 йилнинг 5 апрел кунига қадар ҳудудларда фаолият юритадиган кундузги оромгоҳлар дислокациясини вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этиш;
- жорий йилнинг 20 апрел кунига қадар мавсум давомида оромгоҳларнинг педагог-кадрларга бўлган эхтиёжини аниқлаш ҳамда 2017 йилги мавсумда оромгоҳларда фаолият олиб борувчи тарбиячи, етакчи ва тўгарак раҳбарларнинг энг муносибларини танлаш ишларини амалга ошириш;
- оромгоҳларда фаолият юритадиган педагог-ходимларни ўқувларда қатнашишларини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
4. Туман АРМ (Т.Фахриддинов)га:
- ёзги соғломлаштириш оромгоҳларининг кутубхоналаридаги мавжуд адабиётларни таҳлил қилиш, оромгоҳларнинг эхтиёжи бўйича бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
- ахборот ресурс марказларида оромгоҳларга жалб этилмаган болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш;
- бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотни туман ХТМФМТТЭБга 2017 йилнинг 10 апрел кунига қадар тақдим этиш вазифаси топширилсин.
5. Маънавий-аҳлоқий тарбия шўъба рахбари (Ш.Бўриев) га:
- “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши билан ҳамкорликда ҳудудлар бўйича оромгоҳларда фаолият юритадиган етакчилар рўйхатини шакллантириш ва уларнинг ўқувларини ташкил этишда ҳамкорлик қилиш;
- кундузги соғломлаштириш оромгоҳларининг дислокациясини тайёрлаш;
- оромгоҳларда фаолият олиб борадиган педагог-ходимларнинг рўйхатини шакллантириш каби вазифаларини бажариш топширилсин.
6.Туман “Баркамол авлод” болалар маркази директори (Р.Ахмадилиев) га:
-“Оқ олтин” оромгохини ва кундузги оромгохларни тегишли услубий қўлланмалар йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишлар режасини ишлаб чиқиш;
- бажарилган ишлар тўғрисидаги батафсил маълумотни туман ХТМФМТТЭБга 2017 йилнинг 10 апрел кунига қадар тақдим этиш вазифаси топширилсин.
7.”Оқ олтин” оромгохи рахбари ва “Кундузги оромгохлар” очиладиган (1, 3, 36, 25, 27, 30, 33, 39, 41, 43, 44, 49) умумтаълим мактаблари рахбарларига:

- 2017 йил ёз мавсумида оромгоҳларда фаолият юритадиган педагог-ходимлар, тарбиячи, етакчи ва тўгарак раҳбарларининг рўйхатини шакллантириш ва 12 апрелга қадар туман ХТМФМТТЭБга тақдим этиш;


- барча оромгоҳларда кутубхоналар фаолиятини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, бадиий адабиётлар, газета ва журналлар билан таъминлаш;
- “Маънавият ва маърифат хоналари”ни зарур жихозлар билан таъминлаш, миллий истиқлол руҳи, “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили”ни акс эттирувчи турли мавзулардаги плакатлар, баннерлар, таълим-тарбиявий йўналишдаги шиорлар, кўргазмали воситалар билан безатишни ташкил этиш бўйича тегишли чораларни кўриш;
- оромгоҳларга бириктирилган педагогларни ўқув-семинарларида иштирокини ташкил этиш;
- 20 майга қадар стационар соғломлаштириш оромгоҳини ва таълим муассасаларида ташкил этиладиган кундузги оромгоҳларни мавсумга тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш вазифалари топширилсин.
8.Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш маънавий ахлоқий тарбия шўъба бўлими рахбари Ш.Бўриев зиммасига юклатилсин.


Download 84.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling