Ўзбeкистон рeспубликаси миллий гвардияси ўзбeкистон рeспубликаси халқ таълими вазирлиги


Download 154 Kb.
Sana08.04.2023
Hajmi154 Kb.
#1342087
Bog'liq
1 Қўшма қарор Ёш гвардиячи



ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ


ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР ИТТИФОҚИ
МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Ёш гвардиячи”


ҳарбий-спорт мусобақасини ташкил этиш ва уни ўтказиш
тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ – 92-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 29 январдаги 05-1-201-сон кўрсатмаси ҳамда вазирлик, идора ва ташкилотларнинг “Ўзбекистон Республикаси 2022 йилда ёшлар билан манзилли ишлаш тизимини яратиш, уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш (5 муҳим ташаббус) бўйича ҳамкорлик дастури тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида 2022 йилдан бошлаб ҳар йили, уч босқичда (туман-вилоят-республика) “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақаси (кейинги
ўринларда - мусобақа деб юритилади) ўтказилсин.
2. Қуйидагилар:
Мусобақани ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда – низом деб юритилади) 1-иловага мувофиқ;
Мусобақани ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича республика
ва ҳудудий ташкилий қўмиталарнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;
Мусобақага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун сарф-харажатлар бўйича вазифаларнинг тақсимоти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мусобақанинг ҳудудий ва республика босқичларини назорат қилиш ва таҳлил этиш учун хизмат сафарлари амалга оширилсин ва тегишли
сарф-харажатлар ходимларнинг асосий иш жойидан қопланиши белгилансин.
4. Мусобақанинг ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилиши Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши матбуот хизматлари томонидан амалга оширилсин.
5. Мазкур қарор қабул қабулиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2020 йил 17 апрелдаги
“Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 13/2/60-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари (С.Мамаюсупов), Халқ таълими вазири ўринбосари (В.Ражапов), Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари (Ж.Ходжаев) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси (Ш.Зайниддинов) зиммасига юклансин.
7. Ушбу қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.


Миллий гвардия қўмондони Р. Джураев

Тошкент ш.,


2022 йил “09” июнь,
16 - сон


Халқ таълими вазири Б. Саидов
Тошкент ш.,
2022 йил “09”июнь,
25 ҚҚ - сон
Ёшлар ишлари агентлиги
директори А. Саъдуллаев

Тошкент ш.,


2022 йил “09”июнь,
01-07/21 - сон


Ёшлар иттифоқи Марказий
Кенгаши раиси Ш. Зайниддинов

Тошкент ш.,


2022 йил “09”июнь,
6 ҚҚ- сон


Download 154 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling