Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги қaрши дaвлaт университети


Download 1.73 Mb.
bet1/25
Sana16.03.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1272781
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
KURS ISHI




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ
ОЛИЙ ВA ЎРТA МAХСУС ТAЪЛИМ ВAЗИРЛИГИ
ҚAРШИ ДAВЛAТ УНИВЕРСИТЕТИ
ПСИХОЛОГИЯ” КAФЕДРAСИ
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ”
фанидан
КУРС ИШИ


Мавзу: Ўқувчи диққатини ривожлантириш
Бажарди: Педагогика факултети, Психологий
амалий психология йўналиши 019-58-гур
талабаси Исмоилов Воҳид Зоҳид ўғли


Текширди: ____________________________


Қарши – 2022




Мавзу: Ўқувчи диққатини ривожлантириш
КИРИШ.
1-БОБ. МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ДИҚҚАТИ ХУСУСИЯТЛАРИ.
1.1. Диққат ва унинг психологик тавсифи.
1.2. Диққат турлари, хусусиятларининг таълим фаолиятидаги аҳамияти
1.3. Мактабўқувчилари диққатининг ўзига хос жиҳатлари


2-БОБ. МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ДИККАТИ ДИАГНОСТИКАСИ.
2.1. Диққат хусусиятларини ўрганишнинг психологик усуллари.
2.2. Мактаб ўқувчилари диққати диагностикаси
3-БОБ. ЎҚУВЧИЛАР ДИККАТИ ПСИХОКОРРЕКЦИЯСИ.
3.1. Ўқувчилар диққатини коррекциялаш воситалари
3.2. Мактаб ўқувчилари диққати хусусиятларини шакллантириш тренинги.


Хулоса ва тавсиялар


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Илова

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Президентимиз И.А.Каримов «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида “Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир”1 – деб таъкидлаганлар.
Замонавий психологияда онтогенетик ривожланишнинг турли босқичларида ўзида жинс ва ёш хусусиятларини намоён этувчи турли хатти-ҳаракатлар бир қатор генетик, ижтимоий ва шахсий омилларнинг ўзаро уйғунлашувида рўй бериб, турфа кўринишли ва катта таъсир кучига эгалиги билан субъектнинг хулқ-атвор механизмида ўзига хос индивидуал-психологик, индивидуал-динамик хусусиятлар, унинг дунёқараши, қадриятлар тизими, каузал, казусли вазиятга тушгунга қадар яшаган ижтимоий-психологик муҳит билан белгиланиб, шахс ривожланиши ва шаклланишида катта аҳамиятга эгалиги таъкидланади.
ХХ асрнинг сўнгги йилларда ўқувчиларда диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик ҳамда унинг оқибатида юзага келадиган юқори даражадаги ижтимоий дезадаптация ҳолатлари юзасидан ота-оналарнинг психолог, психиатр хамда невропатологларга мурожаатлари сони тобора ортиб бораётганлиги хақидаги маълумотлар айрим тадқиқотларда қайд этилмоқда
Психология фанида эътироф этилишича, диққат – бу психик фаолиятнинг бирор бир предмет, вазият ёки ижтимоий муносабатга йўналтирилганлигидир. Ҳеч бир психик жараённинг вужудга келиши, кечиши, ривожланиши диққатнинг муайян объект ёки субъектда тўпланиши (концентрацияси) барқарорлашуви сифатларисиз амалга ошмайди.
Таълим олишда диққатнинг ролини таъкидларкан, рус академиги И.П.Павлов, «...диққат айнан шундай бир эшикки, ташқи оламдан киши қалбига кириб келадиган жамики нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали киради», - деб ёзган эди. Демак, диққат деб, киши онгнинг ўрганилаётган ёки шуғулланаётган объектига йўналтирилганлигига айтилади. Йўналтирилганлик шахснинг эхтиёжларига, қизиқишларига, фаолият мақсадларига боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
Республикамиз мустақилликка эришгач, ёш авлод таълим-тарбиясига муносабат тубдан ўзгарди. Таълим фаолиятига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш орқали ўқув фаолиятини бошқариш муаммоси ҳар доимгидан ҳам актуаллашди. Мактаблари ўқувчилари диққатини бошқаришнинг психологик механизмларини тадқиқ этиш орқали ўқувчиларнинг таълим фаолияти самарадорлигини юқори даражага кўтариш мумкин. Шу туфайли ушбу муаммони ўрганиш таълим-тарбия самарадорлигига алоҳида аҳамият қаратилаётган ҳозирги кунда долзарб ҳисобланади.

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling