Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети “ИҚтисодиёт ва сервис” кафедраси


Download 221.5 Kb.
bet1/11
Sana12.04.2022
Hajmi221.5 Kb.
#633696
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5249215175545853422
Muhammad Yoqub Chingiyning Kelurnoma asari, Is’hoqxon Ibrat Asarlari haqida-fayllar.org, S, Atmosfera havosini ifloslantiruvchi manbalar-hozir.org, 15-МАЪРУЗА, 11-Маъруза, Arab va oʻzbek tillardagi metaforalarda ijobiy tushunchalarning ifodalanishi, Mikroiqtisodiyot Shoxjahon (2), 2 5188452482207977657, 2 5224461865974762381, Navoiy tavalludi uchun tadbir ssenariysi, aniq va, 2 5188306603643768921, 2 5188274507353166778

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС” КАФЕДРАСИ
Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” йўналишидаги талабалар учун
МАКРОИҚТИСОДИЁТ” фанидан
курс ишини бажариш бўйича


У С Л У Б И Й К Ў Р С А Т М А


Фарғона – 2022


Аннотация
"Макроиқтисодиёт" фани макроиқтисодий категориялар, иқтисодий жараёнларни макроиқтисодий моделлар воситасида таҳлил этиш, макроиқтисодий сиёсат мақсадлари ва воситалари, очиқ иқтисодиёт шароитида макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш хусусиятлари тўғрисида илмий тасаввурга эга бўлишни талаб этади. Фанни ўрганишда талабаларни таҳлилий хулоса чиқаришга ўргатиш – энг муҳим масала ҳисобланади. Талабаларнинг мустақил фикр юритиши, ҳаётда юз берадиган турли муқобил вариантлар ичидан энг мақбулини танлашни ўрганиши ҳозирги замон талабидир. Мазкур “Макроиқтисодиёт” фанидан тайёрланган услубий кўрсатма миллий иқтисодиёт, унинг алоҳида секторлари ва жаҳон хўжалиги даражасида юз бераётган иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг туб моҳиятини Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этиш, статистик маълумотларни таҳлил қилиш асосида мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда илмий-назарий ва амалий хулосалар ишлаб чиқиш кўникмаларини ҳосил қилишга хизмат қилади.

Ушбу услубий кўрсатма “Иқтисодиёт ва сервис” кафедрасининг 2022 йил “___” “___” даги “___” – сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.



Тузувчи:
Мирзакаримова М.М. -“Иқтисодиёт ва сервис” кафедраси доценти, и.ф.д. (DSc)
Тақризчилар:
Исманов И.Н. – Фарғона политехника институти профессори, и.ф.д.
Холматов Б.А.ФарДУ «Иқтисодиёт ва сервис» кафедраси мудири, и.ф.н., доцент
ФарДУ ўқув-услубий кенгашида муҳокама қилинган ва тасдиқланган.
Баённома №____«____»____________2022 й.
Услубий кўрсатма ФарДУ босмахонасида ___ нусхада кўпайтирилган.
Сўз боши
Курс ишининг мақсади – талабалар томонидан тегишли курсларда ўрганилган назарий, ташкилий ва амалий масалаларнинг ўзлаштирилганлик даражасини, талабаларнинг мустақил илмий-тадқиқот ишларини ўтказишга ўргатиш ҳамда тайёрлик даражасини аниқлаш ва баҳолашдир.
Курс ишида талабанинг олий ўқув юртида таҳсил олиши давомида тўплаган назарий ва амалий билимлари юзага чиқади, талабанинг назарий билимлар билан қуролланиш даражаси, малака ва кўникмаси илмий-ишлаб чиқариш вазифаларини ечишга қай даражада қўллай олиши орқали намоён бўлади.
Курс иши – талабалар мустақил ишининг асосий ва самарали шаклларидан биридир. Унда назарий курсни ўрганиш, талабаларнинг илмий тадқиқот ишлари бўйича вазифаларни бажариш ва амалиётни ўташга якун ясалади.
Курс ишини бажаришдан олдин тавсия этиладиган адабиётлар бўйича курснинг назарий материалини чуқур ўзлаштириш, дастлабки маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш зарурдир.
Курс ишини бажариш талабага турли хил ахборот манбалари билан мустақил ишлашга ўрганиш, халқаро ривожланишнинг асосий муаммоларини чуқур ўрганиш ва бунинг асосида мустақил назарий ва амалий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқиш имконини беради.


Download 221.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling