Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислохотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


Download 69.08 Kb.
bet1/3
Sana21.10.2023
Hajmi69.08 Kb.
#1714463
  1   2   3
Bog'liq
2 мавзу


2 Маруза: Кимёнинг асосий тушунча ва қонунларига доир масалалар ечиш усуллари.
РЕЖА:
  • Моддалар массасининг сакланиш конуни.
  • Таркибнинг доимийлик конуни.
  • Каррали нисбатлар конуни.
  • Эквивалентлар конуни.
  • Хажмий нисбатлар конуни.

Моддалар массасининг сакланиш конуни.
Бу кимёнинг энг биринчи конуни. Бу конун дастлаб 1748 йилда М.В.Ломоносов томонидан ва кейинчалик 1789 йилда А.Лавуазе томонидан таърифланган:
"Кимёвий реаксияга киришувчи моддалар массасининг йиғиндиси реаксия махсулотлари массаларининг йиғиндисига тенгдир"
Мисол: CaCO3 + 2HCl = CaCl2 + CO2 + H2 O
100 + 73 111 + 44 + 18
  • Масала: Хона температурасидаги олтингугурт буғи таркибида битта молекула Sx нинг массаси 4,26 10-22 г га тенг. Олтингугурт атомининг массаси 5,32 10-23 г га тенг бўлса, полиолтингугуртда x нинг қийматини топинг.

  • 2. Масала: Одам танасининг 72 % ини кислород ташкил этса, оғирлиги 70 кг бўлган танадаги кислороднинг атомлари сони ва миқдори қанчага тенг бўлади?
    3. Масала: Глаубер тузи деб аталадиган туз Na2SO4 nH2O таркибида натрийнинг масса улуши 16,08 % га тенг. Бу туз таркибида неча моль сув бор?

Таркибнинг доимийлик конуни
1781 йилда А.Лавуазе карбонат ангидриди газини 10 хил усул билан хосил килиб, газ таркибидаги углерод ва кислород массалари орасидаги нисбат (CO2) 3:8 эканлигини аниклади. Бундан хар кандай кимёвий тоза модда кайси ва кандай усулда олинишидан катъий назар ўзгармас сифат ва микдорий таркибга эга деган хулоса чикарилди.
Франсуз олими Ж.П.Пруц 1809 йилда таркибнинг доимийлик конунини куйидагича таърифлади:
"Хар кандай кимёвий тоза бирикма, олиниш усулидан катъий назар, ўзгармас сифат ва микдорий таркибга эга " Масалан, тоза сувни бир неча хил усул билан олиш мумкин:
1) водород ва кислороддан синтез килиб:
2H2 + O2 = 2H2O
Ўзгарувчан таркибли моддалар хоссаларини текширган Н.С.Курнаков таклифига кўра ўзгарувчан таркибли бирикмалар бертолидлар деб, ўзгармас, яъни молекуляр таркибли бирикмалар далтонидлар деб аталадиган бўлди.
  • 10 % водород, 10 % кислород ва азотдан иборат 40 л газлар аралашмаси портлатилди. Портлашдан кейинги оддий моддалар аралашмасининг ҳажми (л) (н.ш. да) ва таркибини (%) аниқланг.

  • 2. Азот(II)оксид ва азот(IV) оксидларидан иборат газлар аралашмасининг зичлиги 1,429 г/л бўлса, (н.ш.) да шу аралашмадаги кислород атомлари сони азот атомларининг сонидан неча марта ортиқ бўлади?

    Download 69.08 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling