Зиддиятли масалалар


Download 36.5 Kb.
Sana02.01.2023
Hajmi36.5 Kb.
#1074704
Bog'liq
5 ЗИДДИЯТЛИ МАСАЛАЛАР


ЗИДДИЯТЛИ МАСАЛАЛАР



      1. Бўйиннинг олдинги юзаси - қалқонсимон без бўйинбоғи проекциясида эластик консистенцияли тугун, юмалоқ, ютунганда трахеяга боғлиқлиги йўқ. Тугун беморда 8 йилдан берига тафовут қилиб келинади. Беморнинг ёши 30 да. Токсик бўлмаган тугунли бўқоқ ташхиси билан ташрих маҳалида 2×2 см ли тугун қалқонсимон безнинг чап бўлагининг пастки полюси соғ тўқима атрофидан олиб ташланди. Тезкор гистологик текширувида тугун марказида ҳавфли ёмон сифатли ўсиши кузатилди. Бундаги гистологик жавоб - тугун ўзагидан чиқмаган, фолликуляр рак. Жарроҳ тактикаси.

Жавоб: 1. Бўйиннинг ўртанги кистаси. 2. Қалқонсимон безни сканирлаш. Бўйиннинг ўртанги қисмидан кесиб олиш. Қалқонсимон безни ўнг юқори қутби қолдирилган ҳолатда субтотал резекцияси ўтказилган.



      1. Бемор, 1,5 йил олдин токсик бўкок хасталиги билан ташрих ўтказган. Кабулига куйидаги: бехоллик, бўшашиш, уйкувчанлик, кувватсизликка, тана вазнининг тез ўсишига (27 кг) каби шикоятлар билан келган. Кўрилганда: харакатни сусайганлиги, юзни ишинкираганлиги, курук ва терининг дагаллиги ташланади. Калконсимон без катталашмаган. Ташрихдан сўнгги чандикни холати яхши. Асосий алмашинув - 23%. Беморда нима кузатилган? Уни кандай даволаса бўлади?

Жавоб: Беморда микседема ривожланган. Буни келиб чиқишига сабаб қалқонсимон без тўқимасини ҳаддан ортиқ радикал олиб ташланганлигидир. Қалқонсимон безни субтотал резекциясида иккала бўлагидан ҳам 1 г.дан чўлтоқ қолдириш лозим. Беморни даволаш қалқонсимон безни – тиреоидин трийодтиронин гидрохлорид препаратидан тавсия қилиш лозим. Препаратни дозаси хасталикни кечишига ва оғирлигига боғлиқ бўлади. Препаратни қабул қилиш назорат остида пульс, тана вазни, артериал босимни ўзгариши давомийлигида олиб борилади. Пульсни тезлаши, тана вазнини пасайиши, артериал босимни кўтарилиши препаратни вақтинчаликка тўхтатиш кераклигини билдиради.



      1. Бемор 32 ёшда, 7 йилдан берига қалқонсимон безни чап бўлагида юмшоқ, эластик консистенцияда тугун бор. Тугунни размери 5×6 см, сканирлаш ўтказилганда I131 тўпланиши қалқонсимон безни бошқа тўкималари билан бир хилда. Қалқонсимон безнинг қолган қисми бир хил размерда. Бемор шуни таъкидлайдики, охирги йилларда тугунни размери катталашмаган. Сизнинг ташхисингиз ва тактикангиз.

Жавоб: Тугунли эутиреоидли бўқоқ. Эутиреоидли бўқоқда ҳам ташрихни ўтказиш даркор, сабаби тугунлар анатомик жойланишига ва катталашиб боришига қараб, тўқима аъзоларни босиб қўйиш туфайли компрессион синдромини келтириб чиқаради ва яна хавфли ўсмага ўтиши маълумдир.



      1. Бемор, бўқоқ хасталиги билан ташрих ўтказган. Овозининг чиқмаслиги, куннинг охирида нафас олишининг қийинлашуви, цианоз белгилари тарқала бошлаган. Қандай асорат тўғрисида ўйлаш мумкин? Бу ҳолатни қандай тушунтириш мумкин? Беморга қандай ёрдам бериш мумкин?

Жавоб: Ташрих маҳалида қайтувчи нервга жароҳат етказилган. Даркор ларингоскопия текширувини ўтказиш керак. Бир томонлама овоз бойламининг ҳаракатланмаслиги туфайли - ишиққа қарши терапия (кислород билан нафас олдириш, вена ичига - гипертоник суюқликлар, прозерин инъекцияси) ва десенсибилизацияловчи терапия (димедрол, пипольфен) қўлланилади. Икки томонлама овоз бойламини ҳаракати чегараланганда эса - трахеостома қўллаш лозим.



      1. Бемор 43 ёшда, диффузли токсик бўқоқ III-даражаси ташхиси билан ташрих ўтказган. Қалқонсимон безни О.В.Николаев бўйича субтотал резекциясидан кейин иккинчи суткада қўзғалиш, тахикардия - 140 та 1 дақиқада, гипертермия - 400 С. Беморга нима бўлган? Ташхисингиз ва тактикангиз.

Жавоб: Беморда тиреотоксик криз ривожланган. Дархол люгол эритмаси дозасини ошириш лозим. Мерказолил ва симтоматик терапия, иситма тушурувчи воситалар, транквилизаторлар, дезинтоксикацион терапия билан биргаликда глюкозани, полиионли эритмаларни, диурезни активлаштирган ҳолатда парентерал қуйиш керак бўлади. Тиреотоксик криз кучайиб борганда эса давом эттириш ва гемосорбция қилиш лозим бўлади.



      1. Бемор 33 ёшда, 4 йилдан берига қалқонсимон безнинг диффузли катталашуви II-даражаси кузатилиб келинган. Безда 4 йил олдин пункцияли биопсия ўтказилганда «ауоиммун тиреоидит» ташхиси қўйилган Бемор махсус даво олмаган. Охирги 1 йил мобайнида қалқонсимон безнинг ўнг бўлмаси хисобига секин асталик билан ўсиши аниқланган. Регионар лимфа тугунлар катталашмаган. Ўнг бўлаги чап бўлагига нисбатан зичлашган. Беморни жарроҳ консултациясига йўлланма билан юборилган. Жарроҳ нима ҳақда ўйлаш лозим?

Жавоб: Аутоиммун тиреоидити ва қалқонсимон бези ракини қиёсий ташхислаш.
Download 36.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling