Қ а р о р 022 йил август Қамаши тумани Жиноят ишлари бўйича Қамаши тумани суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, шу суднинг раиси О. Мустафаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М. Мирзаевнинг котиблигида, жарбланувчи С
Download 41.58 Kb. Pdf ko'rish
|
c186823c-cd2f-4776-b41a-bb7cc1666616
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раислик қилувчи жабрланувчи С.Бутаеванинг шахсини аниқлади.
қ а р о р қ и л д и:
Ҳуқуқбузар Тошпулатов Санжар Шарипович, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41- моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилсин ва шу Кодекснинг 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод этилиб, огоҳлантирилсин ва иш юритиш тугатилсин. Қарордан норози томонлар (устидан шу қарор чиқарилган шахс қарор нусхасини олган кундан бошлаб) қарор эълон қилинган кундан бошлаб, 20 (йигирма) сутка ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят Ҳужжат имзоланган: Мустафаев Отабек Владимирович, 02.08.2022 3-1810-2201/1025 судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига аппелятсия тартибида шикоят беришга, прокурор протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи О.Мустафаев Суд мажлиси баённомаси 2022 йилнинг 2 август куни Жиноят ишлари бўйича Қамаши тумани суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, шу суднинг раиси О.Мустафаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Мирзаевнинг котиблигида, жарбланувчи С.Бутаева иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41- моддаси билан Тошпулатов Санжар Шариповичга оид 3-1810-2201/1025- сонли маъмурий ишни кўриб чиқишни бошлади. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб кўриладиган ишни эълон қилиб, процесс иштирокчиларини аниқлаш учун суд мажлиси котибига сўз берди. Котиб ахбороти: -Бугунги суд мажлисига ҳуқуқбузар С.Тошпулатов келмаган, жабрланувчи келган. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, жабрланувчига суд таркибига рад бериш ҳуқуқларини тушунтириб, ундан сўради. Жабрланувчининг суд таркибига ради бўлмади. Раислик қилувчи жабрланувчи С.Бутаеванинг шахсини аниқлади. Жабрланувчи С.Бутаеванинг шахси: Мен, Бутаева Сурайё Салимовна, 1988 йил 30 январда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилганман, миллатим ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, маълумотим ўрта, оилалиман, 2 нафар фарзандим бор, маъмурий жавобгарликка тортилмаганман, вақтинча ишсизман, Қамаши туман, “Оқгузар” МФЙ, Қашқадарё кўчасида яшайман. Жабрланувчи С.Бутаеванинг шахси ҳақида саволлар бўлмади. Раислик қилувчи жабрланувчи С.Бутаевага Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 295-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва бурчларини тушунтирди. Жабрланувчи С.Бутаева: -Ҳуқуқ ва бурчим тушунарли. Раислик қилувчи суриштирув органи томонидан тузилган маъмурий баённомани кўриб эшиттириб, жабрланувчи С.Бутаевага тушунтириш бериш учун сўз берди. Жабрланувчи С.Бутаеванинг тушунтириши: -Ҳақиқатдан ҳам 2022 йил 16 июнь куни соат 08:00ларда Қамаши тумани “Оқгузар” МФЙ, Қашқадарё кўчасида жойлашган яшаш уйимда турмуш ўртоғим С.Тошпулатовга ота-онамнинг уйига бориб келишимни айтганимда ўзаро жанжаллашиб қолиб, шу вақти турмуш ўртоғим Ҳужжат имзоланган: Мустафаев Отабек Владимирович, 02.08.2022 3-1810-2201/1025 С.Тошпулатов мени ҳар-хил сўзлар билан ҳақорат қилган, ҳозирда турмуш ўртоғим С.Тошпулатовга нисбатан ҳеч қандай даъвом йўқ, адолатли қарор қабул қилишингизни сўрайман. Раислик қилувчининг саволига жавоб: -турмуш ўртоғим С.Тошпулатовга нисбатан ҳеч қандай даъвом йўқ. Жабрланувчи С.Бутаевага бошқа саволлар бўлмади. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 294-моддаси 2-қисмида, “Маъмурий Download 41.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling