﷽ Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин Мавзулар: Эркак ва аёлнинг табиати билан танишиш
Демак, шу фарқлар асосида эркак ва аёлнинг ҳаётдаги ибодатдан кейинги мажбуриятлари
Download 86.78 Kb. Pdf ko'rish
|
1. Эркак ва аёлнинг ҳақиқати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Охиратда бахтли бўлиш сабаблари
- Дунёда бахтли бўлиш сабаблари
Демак, шу фарқлар асосида эркак ва аёлнинг ҳаётдаги ибодатдан кейинги мажбуриятлари
нималардан иборат? Албатта, Аллоҳ таоло ушбу коинотнинг яратувчиси ва унинг подшоҳидир. Ва У Зот яратган нарсаларини яхши билади ва тадбирини гўзал қилади. Ва ушбу коинотнинг салоҳияти учун китобларни нозил қилди. Сўнгра, Аллоҳ таоло эркакка табиатига мувофиқ қилиб мажбуриятлар юклади, худди аёл кишига ҳам унинг табиатига муносиб равишда мажбуриятлар юклагани каби. Бир оила мустаҳкам бўлиши учун унда қуйидаги мажбуриятлар бажарилиши керак: - Ишлаш ва оилани боқиш; - Ғамхўрлик ва ҳимоя қилиш; - Раҳбарлик қилиш; - Таом тайёрлаш ва уйни тартибга келтириш; - Болаларни тарбия қилиш ва уларни парваришлаш. Эркак ва аёлнинг табиатидаги фарқлиликдан келиб чиқиб сиз ишларни қандай бўлиштирган бўлардингиз?! Эркакнинг вазифаси жамиат ва оиласининг жавобгарлигидир. Аёл киши эса эрига ушбу вазифа йўлида кўмакдош бўлади. Ҳар бир инсоннинг асосий мақсади дунё ва охиратда саодатли бўлишдир. Ва аёл киши ҳам бахтли бўлмоқликни истайди. Бахт эса ҳар-биримиз вазифаларимизни бажаришимиз билан рўёбга чиқади. Мисол, аёл кишининг дунё ва охиратдаги бахтини айтиб ўтайлик. Охиратда бахтли бўлиш сабаблари: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга жаннатнинг истаган эшигидан кир!», - дейилади. 5 Дунёда бахтли бўлиш сабаблари: Севикли турмуш ўртоқ, тарбияли фарзанд ва шинам уй аёлни бахти. Аёл киши ушбу нарсаларга қандай эришади? Эрини рози қилиш, фарзандларини тарбиялаш ва уй ишларини маромида бажариш орқали эришади. Ишлаш, шаҳарлар айланиш, машина олиш ва уни хайдаш билан эмас. Эрини рози қилиш ва фарзандларини тарбиялаш ва уй ишларини маромида бажариш учун энг яхши йўл аёл уйида ўтиришидир, бошқа нарса эмас! Аллоҳ таоло айтди: «Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни, бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса илгариги динсизлик (даври)даги ясан- тусан каби ясан-тусан қилманглар!». 6 5 Имом Аҳмад ривояти 3 Юқоридаги бахт омилларидан энг асосийси эрнинг севгиси унинг муҳаббати. Аёл киши эрнинг севгисига Аллоҳ у учун яратган нарсани бажариш орқали етади. Аллоҳ таоло деди: «Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳотиржам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир». 7 Оятни мазмуни шуки Аллоҳ таоло эр ҳотиржам бўлиши учун аёлни яратган экан. Энди эркак қачон ҳотиржам бўлади?! • Эркак киши шаҳвати келган пайтда аёлига яқинлик қилиш билан хотиржам бўлади. • Эркак ғазаб қилганида аёлининг табассуми билан хотиржам бўлади. • Эркак қорни оч ва чарчаб уйга келган пайтда покиза уй ва мазали овқатни кўриш билан хотиржам бўлади. • Эркак киши аёли билан тортишиб қолганида аёлининг латофатли қараши ва ширин сўзи билан хотиржам бўлади. Тасаввур қилингда! Шундай аёл севиладими ёки севилмайдими. Бирор ақилли эр бу сифатдаги аёлини ҳеч кимга алишмайди. Уни севади, ҳимоя қилади. Эрнинг севгиси ва унинг ёнида ўзини омонда ҳис қилиши аёлнинг бахти. Ишонмасангиз дунё айланган, қилмаган иши қолмаган фақат эрсиз бир аёлдан сўраб кўринг. У сизга бахт нималигини айтиб беради. Download 86.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling