 ҳар қандай географик нуқтадан ўқув материалларига уланиш кафолатланиши


Download 22.88 Kb.
bet1/2
Sana04.02.2023
Hajmi22.88 Kb.
#1160430
  1   2
Bog'liq
Талабаларни касбий


Талабаларни касбий-мутахассислик бўйича электрон ўқув ресурсларидан фойдаланишга ўргатишда ўқитувчи уларни ўқув фаолиятини тўғри тақсимлашга ўргатиши зарур. Қуйи босқич талабалари ўқув материали билан ишлашда етарли даражада тажриба ва малакаларга эга эмасликларини ҳисобга олиш лозим ва шу сабабли ўқитувчидан талабаларга мустақил ишлаш усуллари ва методларини ўзлаштиришларига ѐрдам бериб, катта эътибор билан мазкур жараѐнни бошқариш талаб этилади. Талабалар юқори курсларга кўтарилиб боришлари билан бу иш усуллари ўзгариб боради.
Ўқитувчи мунтазам равишда, талабаларга ўқув топшириқларини мураккаблаштириб бориб, мустақил ишлаш вақтини ўзгартириш, уларда индивидуал ишлашга қизиқишни, мустақил таълимга интилишини кучайтириши зарур. Юқори босқич талабалари учун ижодий тафаккурни ривожлантиришга ѐрдам берувчи индивидуал тошириқлардан фойдаланиш мумкин. Талабалар билан ўзаро ҳамкорликда ЭЎММдан фойдаланиш ва ўқув жараѐнини ташкил этиш анъанавий ўқув воситаларига нисбатан қуйидаги афзалликларга эга, жумладан:
 ҳар қандай географик нуқтадан ўқув материалларига уланиш кафолатланиши;
 электрон материалларни ўз вақтида етказиб берилиши;
 материалларни излашни осонлаштириш, имтиҳонларга
тайѐргарликни енгиллаштирилиши;
 ўқув материалларидан иш жойларида, уйда ва мобил телефони қурилмаси орқали ҳам фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги;
 электрон материалларнинг ўз вақтида ва оператив янгиланиши кабилардан иборат.
Бугунги кунда электрон ўқув-методик мажмуаларнинг технологик асослари ва мазмун-моҳияти тубдан ўзгариб бормоқда. Текстографик ахборотли мазмунга эга таълим мажмуалари ўрнига овоз, аниматсия, видео имкониятига эга, виртуал лаборатория амалиѐтлари, қидириш ва эксперт тизимлари модули ҳамда ички дастурий-дидактик алгоритмлар, талаба -педагог - ўқув материали ўзаро муносабати орқали амалга оширилувчи мултимедияли ва интерактив комплекслар кириб келди.
Турли хил манбаларда электрон ўқув методик мажмуага қуйидагича таърифлар берилган:
Электрон ўқув методик мажмуа - бу график, матнли, рақамли, товушли, мусиқий, видео, фото ва бошқа турдаги ахборотлар мажмуаси. Электрон нашр ихтиѐрий маълумот ташувчиларда - магнит ва оптик дискларда, шунингдек компютер тармоқларида амалга оширилиши мумкин;

Download 22.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling