 ҳар қандай географик нуқтадан ўқув материалларига уланиш кафолатланиши


Download 22.88 Kb.
bet2/2
Sana04.02.2023
Hajmi22.88 Kb.
#1160430
1   2
Bog'liq
Талабаларни касбий

Электрон ўқув методик мажмуа - мос илмий-амалий билимлар ―Технология ва дизайн‖ фанига оид тартибланган материаллардан иборат бўлиши керак, таълим олувчилар ва талабаларнинг фаол ва ижодий тарзда бу соҳага оид компетенсияга эга бўлишларини таъминлаши керак. Электрон ўқув методик мажмуа юқори даражада ижро этилганлиги ва безатилганлиги, ахборотларнинг тўлиқлиги, методик кўрсатмалар сифати, техник ижро сифати, кўргазмалилик, мантиқийлик ва кетма-кет ифода услуби билан ажралиб туриши керак.
Электрон ўқув методик мажмуа - бу ўқув мажмуани қисман ѐки тўлиқ ўрнини босувчи ва мазкур турдаги нашр сифатида расмий тасдиқланган электрон нашрдир.
Электрон ўқув методик мажмуа - бу электрон шаклда тақдим этилган ва унинг бир қисмидан бошқа қисмига бир зумда ўтиш имконини берадиган тармоқланувчи алоқа тизими билан таъминланган матн .
Одатда электрон ўқув методик мажмуалар шахсий компютерлар хотира қурилмаларида жойлаштириладиган ўқитиш, назорат қилиш, моделлаштириш ва бошқа дастурлар йиғиндисидан иборат бўлиб ўқув предметининг асосий методик мазмунини акс эттиради. Электрон ўқув методик мажмуа оддий ўқув дарсликларини тўлдиради ва қуйидаги ҳолларда янада самаралидир:
- бир лаҳзада қайта боғланишни таъминлайди;
- оддий ўқув дарсликларида излаш қийин бўлган маълумотларни тез топиш
имконини беради;
- гиперматнли изоҳларга кўп марта мурожаат қилишда вақтни сезиларли
даражада тежайди;
- қисқа матн билан бирга намойиш қилади, айтиб беради, моделлаштиради
ва ҳоказо;
- муайян бир мавзу бўйича билимларни тез текшириш имконини беради.
Электрон ўқув методик мажмуанинг камчилиги дисплейнинг маълумот олиш воситаси сифатида ноқулайлиги ва китоб билан нархи орасидаги фарқнинг юқорилигидир. Охирги 20 йил мобайнида электрон ўқув методик мажмуа билан боғлиқ тушунчалар ва унга бўлган талаб аҳамиятли тарзда ўзгарди. Электрон ўқув мажмуалар муаллифлари кўплаб баҳс мунозаралар ва эскича қарашларга қарши чиқишлари натижасида электрон ўқув методик мажмуа тушунчасининг маълум шакллари юзага келди. Қуйида электрон ўқув методик мажмуанинг асосий тушунчалари келтирилган:
Электрон нашр (ЭН) - бу графикли, матнли, рақамли, мусиқий, видео, фото, аниматсия ва бошқа маълумотлар, шунингдек фойдаланувчининг босма ҳужжатлари мажмуасидир.
Ўқув электрон нашр (ЎЭН) илмий-замонавий билимлар соҳасига мос келадиган тартиблаштирилган маълумотларни ўз ичига олиши талабалар томонидан бу соҳага оид билим, кўникмаларни ижодий ва фаол эгаллашларини таъминлаши керак.
Электрон дарслик (ЭД) - маълум йўналиш ва мутахассисликнинг Давлат таълим стандартларига тўлиқ мос тузилган юқори илмий-услубий даражада яратилаган асосий ўқув электрон нашрдир.
Электрон ўқув қўлланма (ЭЎҚ) - бу ўқув қўлланмани қисман ѐки тўлиқ ўрнини босувчи ва мазкур турдаги нашр сифатида расмий тасдиқланган электрон нашрдир.
Гиперматн - бу электрон шаклда берилган ва тармоқланган, тизимли боғланишли, бир фрагментдан иккинчисига бир лаҳзада ўтишни таъминлайдиган матндир.
Интеллектуал ядро (ИЯ) – математик амалларни сонли ва белгили шаклларда ифодаловчи махсус дастурлар уйғунлиги.
Компютерли тушунтириш - индуктив хулоса чиқариш ва саволларга ―Ҳа‖, ―Йўқ‖ қабилидаги жавоблар орқали кўргазмали тушунтириш.
Визуаллаштириш - расм, график ва анимациялар воситасида кўргазмали тарзда тақдим этиш.
Барча мураккаб тизимларни яратишдаги каби электрон ўқув методик мажмуаларни тайѐрлашда ҳам ишнинг мувафаққияти муаллифнинг қобилиятига боғлиқ. Шунга қарамай, электрон ўқув методик мажмуа тайѐрлаш учун ўқув қўлланма асосини ташкил этувчи элементлар мавжуд. Улар қуйидагилар:
Тест. Ташқи кўринишидан бу электрон ўқув методик мажмуанинг оддий шакли. Асосий қийинчиликни саволларни танлаш ва аниқ ифодалаш, шунингдек саволларга жавобларни изоҳлаш ташкил этади. Яхши тест маълум фан соҳаси бўйича ўқувчилардаги билим, маҳорат ва кўникмалар ҳақида объектив хулоса қилиш имконини беради. Бу эса билим чўққиларига эришиш учун оптимал йўлни танлаш имконини беради.
Енсиклопедия. Бу электрон ўқув методик мажмуанинг асосий шакли. Маъно жиҳатидан энсиклопедия атамаси электрон ўқув методик мажмуада
тўпланган маълумот тўлиқ ва таълим стандартларига нисбатдан ортиғи билан бўлиши кераклигини билдиради. Чунки у барча фойдаланувчиларни қаноатлантириши керак.
Ижодий муҳит. Замонавий электрон ўқув методик мажмуалар ўқувчиларни ўрганилаѐтган объектлар ва ўзаро боғлиқ объектлар системаси моделлари билан ижодий ишлашларини таъминлаши керак. Айнан ўқитувчи томонидан ифодаланган ижодий иш ўқувчиларда билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга, шакллантиришга ѐрдам беради. Дастурий нуқтаи назаридан ижодий муҳит электрон ўқув методик мажмуанинг энг мураккаб қисмларидан бири ҳисобланади. Ижодий муҳит ўқувчиларни мавзулар устида жамоа бўлиб ишлашини таъминлайди.
Муаллифлик муҳити. Электрон ўқув методик мажмуа ўқитиш жараѐнига ўқувчилар мослаша оладиган бўлиши керак. Яъни, муайян бир ўқув соҳасини, муайян йўналишни ва муайян ўқувчининг хусусиятларини ҳисобга олиши керак. Бу эса ўқув материалларининг ортиқчалиги билан таъминланади. Аммо тажриба шуни кўрсатадики, ижодий фаол ўқитувчилар электрон ўқув методик мажмуанинг материалларини ўзлари шакллантиришни хохлашади. Бунинг учун мос муаллифлик муҳити керак бўлади. Бундай муҳит, масалан, қўшимча материалларни электрон энтсиклопедияга киритишни таъминлайди, масалаларни тўлдириш, тарқатма материаллар ва фан бўйича ўқув қўлланмалар тайѐрлаш имконини беради.
Электрон ўқув методик мажмуа тизимидан фойдаланувчи самарали фойдаланиши учун тизим интерфейси содда ва тушунарли бўлиши керак. Экранда ахборотларни акс эттиришда қуйидаги талаблар қўйилади:
- экранда акс эттириладиган ахборот тушунарли, мантиқан боғланган, мазмуни ва мақсадига кўра гуруҳларга ажратилган бўлиши керак;
- ахборотларни ташкил этишда ортиқча кодлаштириш ва нотўғри, тушунарсиз қисқартмалардан фойдаланмаслик керак;
- фойдаланувчи учун одатий бўлган атамалар ўрнига ахборот технологияларига оид атамалардан фойдалнишни минималлаштириш;
- ахборотларни акс эттиришда экраннинг четки қисмларидан фойдаланмаслик;
- экранда фойдаланувчи айни пайтда қайта ишлаѐтган ахборот бўлиши
керак.
Ҳозирги пайтда электрон ўқув методик мажмуаларга қуйидаги талаблар қўйилмоқда:
1. Танланган курс бўйича ахборотлар яхши структуралаштирилган ва тугалланган бўлиши керак;
2. Ҳар бир қисм ахборотни матн билан бирга аудио ва видео кўринишда тақдим этиши керак;
3. Матнли қисм керакли ахборотни излаш вақтини қисқартириш учун кўплаб гиперматнларга, шунингдек қидирув тизимига эга бўлиши керак;
4. Оддий ҳолатда тушуниш қийин бўлган бўлимлар видеомаълумотлар ва анимациялар билан бойитилиши керак. Бу ҳолда ахборотни қабул қилиш учун кетадиган вақт анъанавий ўқув қўлланмаларга қараганда 5-10 маротабагача қисқариши мумкин;
5. Аудио маълумотларнинг бўлиши муайян мавзуларни ўзлаштиришда жуда самарали ҳисобланади.
165498503---33-38 betlar

Multimedia Projects in Education: Designing, Producing, and Assessing
Download 22.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling