, бўтадиен – стирол (скс)


Download 21.65 Kb.
Sana28.01.2023
Hajmi21.65 Kb.
#1134783
Bog'liq
резина


3. Резиналар
Хозирги замон техникасида юқори эластикликка эга бўлган материаллар жуда катта ахамиятга эга. Бундай материаллардан зарбий куч таъсирини юмшатадиган воситалар (амортизаторлар) хамда тебранишни пасайтирувчи ёки ютувчи асбоб ва қурилма (демпфер) лар ясалади. Бундан ташқари улардан
жипсловчи воситалар тайёрлашда, ускуналарни ташқи мухит таъсиридан сақлашда ам фойдаланилади. Юқори эластик материалларга табиий ва синтетик полимерларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бундай материаллар, одатда жуда катта қайтар деформацияга эга бўлади.
Каучуклар мухим табиий юқори эластикка эга бўлган материалларга киради. озирги вақтда жуда кўп хилма хил
сунъий каучуклар ишлаб чиқарилмоқда, бундай материаллар резина ишлаб чиқаришнинг асосини ташқил қилади.
Хозирги замон машинасозлигида резинадан тайёрланган воситалар жуда кенг қўлланилади. Бўлардан энг му ими автомабиль шиналари,хар хил жипсловчи воситалар, амортизаторлар, харакат ўтказувчи воситалар, шланглар ва хоказолар.
Резиналардан ускуна ва қурилмаларни ташқи му итдан мухофаза қилишда, электр симларининг сиртини коплашда (кабеллар тайёрлаш) фойдаланилади.
Каучукни вулканизациялаб, резина махсулоти олинади. Каучукларга турли қўшимчаларни қўшиш билан ёруглик ва радиация нурига чидамли арзон резинасимон махсулотлар олинади.
Бу йўл билан махсус шароитларга чидамли резиналарни дам олиш мумкин. Кейинги вақтда синтетик каучук ишлаб чиқариш жуда кенг ривожланган.
Масалан, натрий – бўтадиен (СКБ), бўтадиен – стирол (СКС), полихропен, бўтадиен – нитрил (СКН) каби синтетик каучуклар кенг таркалган. Синтетик каучуклар ўз структурасига кўра катта молекуляр массага эга бўлган чизиқлиполимерлардир. Нормал хароратда синтетик каучуклар юқори эластикли холатда бўлиб,-400 дан 700 гача харорат оралиғида шишасимон холатга ўтади.
Ишлатилиш сохасига кура, резина оддий ва махсус турларга бўлинади. Оддий мақсадларда қўлланиладиган резиналарга табиий каучук (НК) амда СКБ, СКС, СКИ синтетик каучуклар киради. Бундай резиналар юқори мустахкамлик ва эластикка эга бўлиб, газ ва сувни ўзидан ўтказмайди. Бундай материаллардан

камералар, қўлқоплар, транспортёрлар лентаси, кабель кобиги, демпфер воситалари ва шунга ухшаш бошқа буюмлар тайёрланади. Уларнинг зичлиги 910...920 кг/м3, мустахкамлиги эса 15...34 МПа дан ошмайди, нисбий чўзилиши 700% бўлиб, ишлаш арорати –800дан +1300гачадир. Махсус шароитларда ишлатиладиган резиналарга найрит, СКН, тиокол, СТК амда иссиқлик ва кимёвий му итга чидамли резиналар (СКФ) киради. Лекин бу резиналар –400Сдан –550С харорат орали ида мўрт бўлиб, бензин ва бензол таъсирига кам


чидамлидир. Уларнинг хоссалари 13808 – 79 ГОСТ, 9.024-74 ГОСТ хамда 64333-71 ГОСТ билан белгиланади.
Резиналарнинг зичлиги 98...190 кг/м3 ни ташқил қилиб, муста камлиги эса ишлаш шароитининг хароратига боғлиқ. Масалан, найрит ва СКН учун (в) мустахкамлик 20...26 Мпа га, ишчи арорат эса 100...1300С га, хатто 1700С га тенг. Машинасозликда ишлатиладиган резиналар бир неча гурухга бўлинади:
герметиклар, тебраниш ва товушни ютадиган, ишқаланиш жуфтлари
тайёрланадиган, эгилувчан ва хоказо резиналар. Резиналарнинг физик –механиқ хоссалари синови учун амда намуна шакли ва ўлчамларини белгилаш учун 269...66 ГОСТ мавжуддир.
Пластмассалардан буюмлар тайёрлаш усуллари

Пластмассалардан, асосан, қолиплаш, қўйиш, пресслаш, сиқиб чиқариш, пайвандлаш, елимлаш усулларида буюмлар тайёрланади.


Уларни металл кесувчи дастгохларда осонгина кесиб ишлаш, қирқиш, фрезалаш, пардозлаш, жилвирлаш мумкин.
Қолиплаш орқали пластмассалардан мураккаб шаклли катта буюмлар олинади. Бу усулда буюмнинг модели (қолипи) майдалаб қирқилган тола, эпоксид смола ва қотиргич аралашмаси билан копланади. Бунинг учун махсус пуркагич-“пистолетдан” фойдаланилади. Зарурий материаллар суюқ олатда пуркагичнинг аралаштириш камерасига берилади, ундан эса сикилган аво босими остида
“пистолет”нинг соплоси орқали модель сиртига пуркалади, натижада моделнинг сирти аралашма билан бир текис қопланади ва қотиб, зарур буюм хосил бўлади.
Босим остида қўйиш усули турли пластмассалар (полиэтилен, капрон ва деталлар тайёрлашда қўлланилади. Қўйиш машинасининг цилиндрида пластмасса зарур ароратгача қиздирилади ва жуда қовушоқ холатга келтирилади.
Шундан кейин пластмасса пресс-қолипга босим остида тўлдирилади. Буюм қотгач қолип очилиб, тайёр буюм чиқарилиб олинади.
хозирги вақтда мавжуд қўйиш автоматларида соатига 2000 тагача буюм ишлаб чиқарилади. Бу усулда олинган буюмлар зич, текис ва аниқ чиқади.
Босимсиз қўйиш орқали қуйма буюмлар олишда пластмассанинг таркибий қисмлари аралашмаси суюқлантирилади ва тегишли қолипларга қўйилади, котгандан кейин қолипдан ажратиб олинади ва керакли қисмларга ишлов берилади.
Пресслаш усулида қиздирилга прессформа бўшлигига тегишли материал солиниб пуансон билан босилади. Қиздирилган пресс материал қолип бўшлигини тўлдиради ва у қотгач босим олиниб, буюм ажратилади.
Пайвандлаш усулида термопластдан тайёрланган деталлар электр-контакт усулидан фойдаланиб уланади. Термореактив пластмассаларни пайвандлаш эса юқори частотали ток ёки ультратовуш орқали амалга оширилади.
Download 21.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling