Áî²ëàð, òîêçîðëàð âà ³èøëî³ õ´æàëèãè ýêèíëàðèãà êèì¸âèé èøëîâ áåðàäèãàí chjg'-20 ÷àíãëàòãè÷è
Download 92.06 Kb. Pdf ko'rish
|
минераллашган сувлар билан Б.Ҳайдаров
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЎТ: 635+631.6 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
Бахтиёр ХАЙДАРОВ, қ.х.ф.ф.д.,
Тошкент давлат аграр университети. АДАБИЁТЛАР 1. Автономов В.А., Ибрагимов П.Ш., Кимсанбаев О. “Перспективы нового сорта “Сурхон-9”-//«Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги». Тошкент, 2003. №2. Б. 17. 2. Максимов Х. - Определение сосущей силы листьев методом компексации с помошью рефрактометра, ДАНСССР, Т.62, №4., 1978. С. 78-81. УЎТ: 635+631.6 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ В статье описана научная и практическая эффективность капельного орошения бахчевых культур в условиях Ташкентской области. The article describes the scientific and practical efficiency of drip irrigation of melons and gourds in the conditions of the Tashkent region. Сўнгги йилларда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини бошқариш тизимини тако- миллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши, уларнинг сувга бўлган талаби йил сайин ошиб бориши туфайли сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Ўзбекистонда жами сув ресурслари 56,19 км 3 бўлиб, шун- дан 17,28 км 3 Сирдарёга ва 38,91 км 3 Амударёга тўғри келади. Ўзбекистон аҳолиси 2030 йилга бориб 39 млн. нафардан ошиши ва иқлим ўзгаришлари туфайли Ўзбекистоннинг сув ресурслари 7 млрд. м 3 га камайиши кутилмоқда. Бунда йиллик сув ресурслари 44 млрд. м 3 ва натижада аҳоли жон бошига 1130 м 3 миқдорида сув тўғри келиши башорат қилинмоқда. Республикадаги сув ресурсларининг асосий ҳажми қишлоқ хўжалигига тўғри келади, бу ерда истеъмол қилинадиган сувнинг қарийб 70 фоизи ёки йилига 13,4 км 3 эҳтиёж учун сарфланади. Қишлоқ хўжалигида катта миқдорда сув йўқотилиши суғориш тизимларининг ночор аҳволи билан изоҳланади ва сув ресурслари танқислиги мавжуд бўлса-да ва прогнозларга кўра, 2040 йилга келиб мамлакат сезиларли даражада сув танқислигига дуч келиши мумкин [5]. Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат тизимлари ФAО томонидан илгари сурилган тамойиллардан бири: Ресурслардан фой- даланиш самарадорлигини ошириш қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини таъминлаш ҳам бугунги кунда хўжалик юритиш самарадорлигини сезиларли даражада оширадиган бошқарувнинг мавжуд усулларини ўзгартиришдан иборатдир [4]. 2020-2021 йиллар давомида ТошДАУ Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва ахборот-маслаҳат маркази (ДУК) да олиб борилган тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, эгат- лаб суғорганимизда ҳосилдорлик 16,2-19,9 т/га. ни ташкил этган бўлса, томчилатиб суғорганимизда қовун навларининг ҳосилдорлиги 20,2 дан 23,7 тоннагача ўзгарган. Қовуннинг “Кичкинтой” навининг ўртача, ҳосилдорлиги эгатли суғоришга нисбатан томчилатиб суғорилганда 4,0-4,1 т/га ошди. Ҳосилдорликнинг максимал ўсиши “Кичкинтой” нави бўйича кузатилди. “Кок Тинни-1087” навида эгатлаб суғорилганда ҳосилдорлик 19,9-20,8 т/га. ни ташкил этган бўлса, томчила- тиб суғорганимизда 22,5-23,7 т/га. ни ташкил этди. Тарвузнинг “Ширин” навининг ҳосилдорлиги эгатлаб суғорганимизда 22,1- 24,2 т/га ва томчилатиб суғорганимизда 25,6-27,0 т/га. га етди. “Шарқ неъмати” навида эгатлаб суғорганимизда 24,3-26,8 т/ га, томчилатиб суғорганимизда 27,4-28,6 т/га. ни ташкил этди. Бу кўрсаткич тарвузнинг “Долби” F 1 дурагайида қуйидагича бўлди: 26,0-29,2; 32,9-33,3 т/га. Эгатлаб суғориш билан том- чилатиб суғориш солиштирганда умумий ҳосилдорлик эгатлаб суғоришга нисбатан 20-25 фоизга юқори бўлди (жадвал). Эгатлаб суғорганимизга нисбатан томчилатиб суғорганимизда қовунда сув сарфининг тежалиши 60-65% бўлган бўлса, тарвузда эса бу кўрсаткичлар 65-70%. Меҳнат сарфининг камайиши эса қовунда 25-28%, тарвузда 35-40 фоизга тенг эканлиги исботланди. Меҳнат сарфининг тежалиши эса, эгатлаб суғорганимизда қовунда 17-20%, тарвузда 20-30%, томчилатиб суғорганимизда қовунда 25-28%, тарвузда 35-40% тежалди. Download 92.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling