AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
№6. 2021
75
Ғўза навларининг гуллаш босқичида барча вариантлар-
даги ўсимликларнинг сувни сақлаш қобилияти
ошганлиги
аниқланди. Бу эса айни гуллаш босқичида фаол кечадиган
синтетик жараёнлар ҳамда репродуктив органларнинг ҳосил
бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ўз навбатида бундай
жараёнларнинг амалга ошиши учун кўп миқдорда сув талаб
қилинади.
Баргларнинг сувни сақлаш қобилияти бўйича
олинган
маълумотлар ўрганилган навларнинг минераллашган сувлар
билан суғориш минераллашганлик
даражасига нисбатан
мосланишининг ҳар хиллигидан дарак беради.
Ғўза навларида сув алмашинув жараёнида
кескин
ўзгаришлар юзага келади. Бундай ноқулай омилларга мос-
ланиш механизми (сувни сақлаш қобилиятининг юқорилиги)
кучли бўлган навларда метаболитик жараёнлар фаоллашади
ва ўзларининг гомеостазини тезда ўзгартириш хусусиятига эга
бўлади. Ўсимликларда кузатиладиган бундай хусусиятлар
ташқи муҳит омилларининг таъсир кучига ҳамда навларнинг
биологик ва индивидуал хоссаларига боғлиқ ҳолда ўзгариб
турди.
Do'stlaringiz bilan baham: