Áî²ëàð, òîêçîðëàð âà ³èøëî³ õ´æàëèãè ýêèíëàðèãà êèì¸âèé èøëîâ áåðàäèãàí chjg'-20 ÷àíãëàòãè÷è


Download 92.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana28.09.2023
Hajmi92.06 Kb.
#1689116
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
минераллашган сувлар билан Б.Ҳайдаров

№6. 2021
74
AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
клар манбаи бўлган ер-сув-ўғитдан оқилона фойдаланишда 
ғўза етиштиришнинг илғор усулларига ўтиш ҳамда кам сув 
сарфлаган ҳолда мўл ҳосил етиштиришда суғориш сувлари-
дан илмий асосланган суғориш усулларидан 
фойдаланиш, суғориш ишларида сув тежам-
кор технологиялари ва усулларини яратиш-
ни жорий қилиш жаҳон фани олдида турган 
энг долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Х.Максимовнинг [2; С. 78-81] таъкид-
лашича, сув ўсимлик ҳаётида катта рол 
ўйнайди. Сув ўсимлик организмининг 75-
90% ва айрим органларида эса 98% ни 
ташкил этиб, ўсимлик учун унинг ривож-
ланишини биринчи кунлариданоқ зарур 
бўлади. Тупроққа тушган ўсимлик уруғи, унинг турига, келиб 
чиқишига ва ўлчамларига боғлиқ ҳолда, униб чиқиши учун 
маълум миқдорда сув билан таъминлаши зарур. Шу ўринда 
А.Автономов, П.Ибрагимов, О.Кимсанбаевларнинг [1; Б. 
17] таъкидлашича чигитни униб чиқиши учун қуруқ ҳаволи 
уруғ массасига нисбатан 90% сув талаб қилинади, ўсимлик 
хужайралари сув билан етарли даражада тўйингандагина 
меъёрида ривожланиши мумкин бўлиб, бунинг оқибатида 
уларда ҳаётий жараёнлар фаолияти уйғунлашиб қолган 
қисми эса фотосинтез жараёнида айрим мураккаб органик 
моддаларнинг шаклланишида сарфланади.
Сув ўтказувчанлик тупроқнинг муҳим сув-физик хусусият-
ларидан бири бўлиб, у тупроқнинг сувни сингдириш ва пастки 
қатламларга ўтказиш қобилиятини тавсифлайди – ушбу 
жараён фильтрация деб тушунилади. Сув ўтказувчанлик 
тупроқнинг механик таркиби, структураси, чиринди миқдори, 
қовушмаси ва шўртоблик даражасига боғлиқ ҳолда турлича 
бўлади. Тадқиқот олиб борилган ўтлоқи соз тупроқлар ўртача 
сув ўтказувчанликка эга бўлиб, ҳар хил суғориш режимла-
ри таъсирида унинг қийматлари вариантлар бўйича турли 
миқдорларни ташкил этади. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги 
унинг донадорлиги-ғоваклигини белгиловчи муҳим омилла-
ридан бири ҳисобланади. Тупроқ қанчалик донадор бўлса 
унинг сув ўтказувчанлиги шунчалик юқори бўлиши кўпгина 
илмий адабиётларда қайд этилган. 
Дала тажрибалари 2018-2020 йилларда Фарғона вилояти 
Данғара тумани “Ҳайдаров Сатторали” фермер хўжалиги 
даласида ғўзанинг Андижон-36 навларда қуйидаги тажри-
ба тизими орқали амалга оширилди. Тажриба даласининг 
тупроғи суғориладиган ўтлоқи соз, механик таркибига кўра 
енгил, шўрланишга мойил, сизот сувлари сатҳи 2,0 метрда 
жойлашган (1-жадвал). 
Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги 2018 йил 
амал даври бошида дастлабки соатларда 
кўп, кейинчалик унинг миқдорининг сезиларли 
даражада камайиб бориш қонунияти борлиги 
кузатилди. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги 
биринчи соатда 305,7 м
3
ни, 2 соатдаги 
кўрсаткичлар нисбатан яқин 212,6 м
3
/га бўлса-
да, 3 соатдан кейинги кўрсаткичларни 166,2 
м
3
/га гача сезиларли даражада пасайиб бориш қонунияти 
борлиги яққол сезилди. Жами 6 соат мобайнида тупроқнинг 
сув ўтказувчанлиги 943,2 м
3
/га ни ташкил этди (2-жадвал). 
Ғўзанинг амал даври охирига келиб, тупроқнинг сув 
ўтказувчанлиги кўрсаткичлари эгат оралатиб суғорилганда 
жами 6 соатда 856,1 м
3
/га ни ташкил этган бўлса, бу эса 
эгатлаб суғорилганга нисбатан 8,3 м
3
/га гача, суғоришнинг 
ишлаб чиқариш шароитига мос равишда ўтказилганга (на-
зорат) нисбатан эса 20,8 м
3
/га гача кам бўлганлиги кузатилди. 
Тупроғи шўрланган муҳитда намликнинг ошиши ғўзанинг 
сув билан таъминланишига ижобий таъсир қилади. Суғориш 
натижасида тупроқдаги тузлар концентрацияси пасайиши, 
бу эса шўрланган тупроқларда ўсимликларни етарли сув 
билан таъминлашда катта аҳамиятга эга. Тупроқнинг устки 
қатламида намликнинг камайиши тупроқ эритмаси тузларни 
унинг чуқур қаватлардан капилляр ҳолда юқорига чиқариши 
эса ўсимликлар танасига тузларнинг кириши фаоллашади.
Баргларнинг сувни сақлаш даражаси ўсимликларнинг сув 
алмашинуви, қурғоқчиликка ва шўрликка чидамлилигини 
характерловчи кўрсаткичлардан бири бўлиб, физиологик 
жараёнлар ва ўсимликларнинг маҳсулдорлигига таъсир 
қилади. Ғўза баргларининг сувни сақлаш даражасининг 
қийматига қараб қурғоқчиликка чидамли бўлган навларни 
аниқлаш мумкин.
Баргларнинг сувни сақлаш даражаси бир қанча омилларга 
боғлиқ. Жумладан, у аввало тупроқ намлик даражаси билан 
боғлиқ. Шу билан биргаликда баргларнинг сувни сақлаш 
даражаси нафақат тупроқ намлиги даражаси билан, балки 
навларнинг биологик хусусияти билан ҳам боғлиқдир. 
Олиб борган изланишимизда ғўза навларининг баргларини 
шоналаш, гуллаш ва кўсаклаш босқичларида сувни сақлаш 
даражаси ўрганилди.
Ўрганилган барча вариантдаги ўсимликлар дастлабки 
биринчи соатлар давомида барглари орқали шоналаш 
босқичида 11-18% сувни йўқотади. Учинчи ва тўртинчи со-
атларга бориб сувни йўқотилиши секинлашади. 
Шунга ўхшаш қонуният ғўза навларининг гуллаш ва 
кўсаклаш босқичларида ҳам кузатилди. Лекин тажриба 
вариантидаги ўсимликларда барглар орқали сувнинг 
йўқотилиши 
назоратга нисбатан секинлик билан амалга 
ошади (3-жадвал). 
1-жадвал.

Download 92.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling