Қ. х м. с ва қ. и факультети 20-41 гурух талабаси


-инсоният фаолияти; 2-табиат фаолияти АЯ-аммонификация; АС-ўсимлик ва микроорганизмлар ассимляцияси; АЗ-азотфиксация; Д-денитрификация; Н-нитрификация


Download 350.1 Kb.
bet2/4
Sana20.11.2023
Hajmi350.1 Kb.
#1789416
1   2   3   4
Bog'liq
Презентация

1-инсоният фаолияти; 2-табиат фаолияти АЯ-аммонификация; АС-ўсимлик ва микроорганизмлар ассимляцияси; АЗ-азотфиксация; Д-денитрификация; Н-нитрификация

Аммонификаторларнинг электив культурасини текшириш.

Пробка тагига осиб қўйилган қоғозчалар кўздан кечирилиб, NН3 ва Н2S чиққан ѐки чиқмаганлигини билинади. Сўнгра идишнинг юқори қисмидаги ва тубидаги суюқликдан бўялган мазок тайѐрланади. Идишнинг юқори қисмидаги суюқликдан тайѐрланган мазокларда асосан аэроб аммонификаторлар, спорали ва турли узунликдаги спорасиз ингичка таѐқчалар учрайди. Идиш тубидаги суюқликдан тайѐрланган мазокларда кўпинча барабан таѐқчаси шаклидаги анаэроб аммонификаторларнинг спорали таѐқчалари Bact. Putrificus учрайди.

Нитрофикация жараёни

Нитрификация – бактериялар таъсирида аммиак (NН3) нинг оксидланиб, нитрит ва нитрат кислоталарни ҳосил қилиш демакдир. Нитрификация сабаб бўладиган бактериялар нитрификаторлар дейилади. Нитрификация икки босқичга бўлинади:

Биринчи босқич – NН3 нинг оксидланиб, нитрит кислота (НNО2) ҳосил қилиш:

2NН3+3О2═2HNO2+2H2O+148 кал.

Бу жараѐн нитроз бактериялар ѐрдамида боради. Нитрификациянинг иккинчи босқичи – нитрит кислотанинг оксидланиб, нитрат кислота (HNO3) га айланиши:

2HNO2 + O2═2HNO3+48 кал.

Иккинчи босқичда нитрат бактериялар иштирок этади.

Иккинчи босқичда нитрат бактериялар иштирок этади.

Нитроз бактерияларнинг вакили – чўзинчоқ, спорасиз ва ҳаракатчан микробдир. Нитрат бактерияларнинг вакили – калта, спорасиз ҳаракатчан таѐқчадир. Нитроз бактериялар қатъий аэроб ва қатъий прототроф микроблардир, чунки улар фақат минерал моддалар билан озиқланади. Улар углеродни СО2 дан олади ва хемосинтез ѐрдамида озиқланади, яъни озиқланиш учун зарур энергияни анорганик моддалар – аммиак ѐки нитрит кислотани оксидлаш йўли билан олади. Нитрификаторларнинг электив культураларни олиш учун зарур минерал тузлардан синэлектив озиқли муҳит тайѐрланади. Нитроз бактерияларнинг электив культурасини олиш учун Виноградский ва Омелянский муҳитига аммоний сульфат қўшилади. Аммоний сульфат азот билан озиқланиш ва кислород билан нафас олиш манбаидир. Нитрат бактерияларнинг электив культурасини олиш учун минерал озиқли муҳитга аммоний сульфат ўрнига натрий нитрит қўшилади. Натрий нитрит азот билан озиқланиш ва кислород билан нафас олиш манбаидир. Аэроб шароит яратиш учун иккала муҳит айрим-айрим Эрленмейер колбаларига юпқа қатлам қилиб 30 мл дан қўйилади, ишқорий реакцияни вужудга келтириш учун бир оз бўр қўшилади, сўнгра нитрификаторлар бўлган тупроқ бўлакчалари ташланади. Нитроз бактериялар билан нитрат бактериялар углеродни ҳаводаги СО2 дан олади. Электив муҳитлар қуйилган ва тупроқ бўлакчалари ташланган колбалар термостатга қўйилади.


Download 350.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling