Қ. х м. с ва қ. и факультети 20-41 гурух талабаси


Нитроз бактерияларнинг электив культурасини текшириш


Download 350.1 Kb.
bet3/4
Sana20.11.2023
Hajmi350.1 Kb.
#1789416
1   2   3   4
Bog'liq
Презентация

Нитроз бактерияларнинг электив культурасини текшириш.

Нитроз бактериялар таъсирида аммоний сульфат (NH4)2SO4 дан ҳосил бўлган нитрат кислота (HNО3) бор йўқлиги аниқланади. Нитрит кислота озиқли муҳит томчисига шу реактивдан қўшилганда пушти тусга киради. Озиқли муҳитдан тайѐрлаб бўялган мазокда чўзинчоқ Nitrosomonas ҳужайралари кўринади.

Нитрат бактерияларнинг электив культурасини текшириш.

Нитрат бактериялар таъсирида нитрит кислотадан ҳосил бўлган нитрат кислота (HNО3) бор йўқлиги аниқланади. Нитрат кислота бор йўқлигини билиш учун озиқли муҳит томчисига H2SO4+дифениламин томчиси қўшилади. Нитрат кислота (HNО3) бўлса, суюқлик кўк тусга киради. Озиқлиш муҳитдан тайѐрланган препаратда кичкина Nitrobacter таѐқчалари кўринади.

Денитрофикация жараёни

Денитрификация – нитрат кислота (HNО3) нинг қайтарилиб, нитрит кислота (HNО2) ва эркин азот (N2) ҳосил қилиши демакдир. Бу жараѐн фақат анаэроб шароитда юзага чиқади. Улар анаэроб шароитда ҳаводаги кислород ўрнига нитрат кислотадаги кислороддан нафас олади, айни вақтда шу кислород билан қанд ва органик кислоталарни оксидлайди. Бу бактериялар денитрификаторлар дейилади.

Денитрификаторларнинг электив культурасини текшириш.

Денитрификацияда нитрат кислота қайтарилиб, нитрит кислота ва эркин азот (N2) ҳосил бўлади. Шу сабабли денитрификацияда эритмадан нитрат кислота йўқолиб, нитрит кислота вужудга келади ва газ ҳосил бўлади. Бу қуйидаги реакциялардан маълум бўлади: колбадан олинган суюқлик томчисига H2SO4 билан дифениламин аралашмасидан иборат реактив қўшилади. Нитрат кислота (HNО3) бўлса, суюқлик кўк тусга киради, бўлмаса суюқлик ранги ўзгармайди.

Нитрат кислота (HNО3) ўрнига нитрит кислота (HNО2) пайдо бўлганлиги Грисс реактивидан бир томчи қўшилганида пушти тусга киради.

Препарат тайѐрлаш учун колба тагидаги суюқликдан пипетка билан бир томчи олинади. Денитрификаторлар культурасидан тайѐрланган препаратда денитрификация бактерияларни майда ингичка таѐқчалар шаклида кўриш мумкин. Табиатда учрайдиган денитрификация бактериялари бир неча хил бўлиб, улар тупроқда, айниқса нам, органик парчаланмаган қолдиқларга бой бўлган тупроқда ва балчиқда кўп учрайди.


Download 350.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling