§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Корпоратив пластик картага иш хақи ва унга тенглаштирилган пул маблағларни кирим қилиниши мумкинми?


Download 0.52 Mb.
bet146/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

28.Корпоратив пластик картага иш хақи ва унга тенглаштирилган пул маблағларни кирим қилиниши мумкинми?
Мумкин эмас.


29.Мижозга сўмдаги пластик картани бериш тартибини гапириб беринг?
Мижоз филиал бошқарувчисига ариза билан мурожаат этади. Ушбу ариза асосида “Агробанк” АТБ сўм пластик карталарини фойдаланишга бериш ва уларга хизмат кўрсатиш тўғрисида”ги шартнома мижоз ва банк ўртасида тузилади. Ушбу шартнома банк ва мижоз ўртасида пластик каратлар бўйича хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ўзаро муносабатларни тартибга солади.


30.“Мобил савдо” хизмат тури бўйича тушунча беринг?
“Мобил савдо” хизмат тури чакана савдо ёки пуллик хизмат кўрсатиш шохобчалари сотувчилари мобил телефонлари орқали харидорлар томонидан харид қилинган маҳсулотлар учун «Агробанк-клик» хизматига уланган мижозлардан тўловларни қабул қилиш имкониятини яратади. Оддий қилиб айтганда, сотувчи кўрсатилган хизмат учун тўлов суммасини сўровнома тарзида харидорнинг уяли телефонига юборади. Харидор эса мазкур сўровномани тасдиқлайди.


31. “HumoPay” хизмати ҳақида тушунча беринг? Ишлатиш тартибини айтинг?
“HumoPay” хизмати бу мобил илова ёрдамида Humo пластик карталарини хизматга бириктириш ва NFC хизматини қўллаб қувватловчи телефонни тўлов терминалларига текгизиш орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Бунда HumoPayга пластик картани бириктиришда картага уланган смс-хабарнома рақами билан мобил иловада рўйхатдан ўтган телефон рақами бир-хил бўлиши шарт.


32. “VISA-direct” хизмати деганда нима тушунасиз?
VISA-direct хизмати бу бир VISA пластик картадан бошқа бир VISA пластик картага масофадан туриб VISA тизимида пул ўтказиш хизмати.


33. VISA пластик карталаридаги CVV-коди нима учун керак ?
Мижозларнинг VISA карталари ёрдамида интернетда онлайн тўловларни амалга оширишда керак бўладиган 3 хонали махфий код ҳисобланади.


34. 3D-secure хизмати деганда нима тушунасиз?
VISA карталаридан онлайн тўловлар амалга оширилганда, тўловни хавфсизлигини таъминловчи смс-код орқали тасдиқлаш орқали ишловчи тизим. Бунда мижоз тўлов амалга ошираётганда тўловни тасдиқлаш учун бир марталик смс-кодни қабул қилиб шу орқали тўловни ўтказади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling