§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тамойилларини айтинг?


Download 0.52 Mb.
bet2/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

Ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тамойилларини айтинг?

Банк ва унинг филиалларида ишлаш учун номзодлар ўз хизматларини таклиф этган шахслар, бошқа банклар, давлат бошқаруви органлари, молиявий муассасалар, ташкилотлар мутахассислари ҳамда иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртлари битирувчилари орасидан танлаб олинади.
Банк тизимида ишлаш хоҳишини билдирган номзодлар асосан олий иқтисодий маълумотга, мутахассислиги бўйича етарли малакага, банк фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан билимга эга бўлишлари лозим.
Ходимларни жой-жойига қўйишда уларнинг иқтидори, интилиши ва шахсий иш сифатлари инобатга олинади.



  1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳақида тушунча беринг?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 1996 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади. Меҳнат кодекси меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат ҳисобланиб, ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.
Қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатларда, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин.



  1. Ходимлар заҳираси ва у нима учун тузилади?

Ходимлар заҳираси банк тизимида раҳбар ходимларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш борасида ишларни аниқ ҳолда олиб борилишини таъминлаш, раҳбар ходимларга бўлган талабни ўз вақтида ва тўлиқ қондириш мақсадида шакллантирилади. Заҳира таркибига киритиш учун номзодлар орасидан ҳар томонлама мувофиқ келадиган олий иқтисодий маълумотга, зарур малака ва иш тажрибасига, касбий тайёргарликка ва бенуқсон меҳнат фаолиятига эга ходимлар саралаб олинади.
Бошқа банклар томонидан ташкил қилинган аттестациялар ва ички аттестацияда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилганлар, амалга оширган фаолияти банклар, уларнинг филиаллари ёки бошқа юридик шахсларнинг банкротликка ёки молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган номзодлар, иш фаолияти давомида йўл қўйган қўпол тартиббузарликлари учун интизомий жазо олган ёки лавозими пасайтирилганлар, ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар, иқтисодиёт соҳасидаги жинояти учун судланганлар, ёзма равишда шахсий розилиги олинмаган ходимлар ва бир ходимни бир нечта лавозимлар бўйича заҳирага олинишига йўл қўйилмайди.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling