Компетенция деганда нимани тушунасиз ?
Компетенция - маълум турдаги масалаларнинг самарали ҳал этилишини таъминловчи, ўзаро боғлиқ бўлган билимлар, кўникмалар, хулқ-атвор талаблари ва шахс характер-хусусиятлари мажмуасидир.
Компетенция модели - бу касбий фаолиятда аниқ хусусият ва омилларда намоён бўлувчи баҳолаш жараёнларида белгиланган ваколат даражасини ифодаловчи мезонлар рўйхати. Модел банкнинг ривожланиш босқичида нисбатан муҳим бўлган талабларни қамраб олади. Самарали модел такомиллашув учун ишлаб чиқилган зарур хусусиятлар ва мезонлар профилини қамраб олади.
Компетенция модели қайси мақсадлар учун асос сифатида қўлланилади ?
- янги ходимларни танлаб олиш;
- кадрлар заҳирасини шакллантириш ва карьерани режалаштириш;
- ходимларни ўқитиш/ривожлантириш тизимини шакллантириш;
- баҳолаш ва аттестация тадбирларини ўтказиш.
Кадрлар захирасини шакллантиришнинг асосий тамойиллари нималардан иборат ?
а) долзарблик – кадрлар захирасида аниқланган эҳтиёжнинг мавжудлиги;
б) мувофиқлик – номзод тажрибаси захира турига ва муайян лавозимдаги ходимга қўйиладиган талабларга мос бўлиши;
в) номзоднинг истиқболи – ўқишга лаёқати, карьерасини ўстиришга ва ривожланишга асослантирилганлик;
г) узлуксизлик – мутахассисни тайёрлаш захирага кўрсатилган пайтдан бошланиб, камида бир календарь йили давомида амалга оширилиши;
д) истиқболли – тезкор ва стратегик ташаббусларни амалга оширишга менежерларни тайёрлаш учун кадрлар захирасини ривожлантириш асосида шакллантириш;
е) уйғунлик – жорий ва истиқболдаги лавозим доирасида мақсадларга эришиш ҳамда вазифаларни бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконияти;
ё) максималлик – кадрлар захирасининг имкон қадар тўлиқ бошқариш ва турдош лавозимларни қамраб олиш;
ж) холислик – номзодни ва унинг касбий билимларини ҳар томонлама баҳолаш;
з) Банк Бошқарувининг кадрлар захирасини шакллантиришда иштирок этиши – захира билан ишлашнинг ҳаққоний бўлишини кафолатлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |