§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Ходимларнинг "ишдан бўшаши" ва "ходимлар қўнимсизлиги" деганда нима тушунасиз?


Download 0.52 Mb.
bet5/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

Ходимларнинг "ишдан бўшаши" ва "ходимлар қўнимсизлиги" деганда нима тушунасиз?

Ходимларнинг “ишдан бўшаши” деганда меҳнат шартномасини бекор қилинишини тушунишимиз мумкин. Меҳнат шартномаси ходимнинг ўз ҳохишига кўра, тарафлар келишувига кўра ва иш берувчи томонидан ҳамда тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши мумкин.
“Ходимлар қўнимсизлиги” деганда ходимларнинг тез-тез алмашинишини ва муқим бир жойда ишламаслигини, лавозимида ишлаш муддати давомийлигининг камлиги тушунилади. Бунга сабаб сифатида моддий таъминланмаганлик, иш берувчи ва ходим ўртасидаги носоғлом муҳит, ишлаш учун етарли шарт-шароитнинг яратилмаганлиги каби омиллар сабаб бўлади.



  1. Таътилларнинг турлари ва уларни бериш тартибини тушунтириб беринг?

Таътилларнинг турлари: йиллик меҳнат таътиллари, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болаларни парваришлаш таътиллари, ўқиш билан боғлиқ таътиллар, ижодий таътиллар, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар.
Шунингдек айрим тоифадаги ходимларга йиллик узайтирилган асосий таътиллар берилиши мумкин, яъни 18 ёшга тўлмаган шахслар, 1- ва 2-гуруҳ ногиронларига (ўттиз календарь кун), ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бор ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Табиий иқлим шароитлари оғир жойда ишловчи ходимларга жамоа шартномасида кўзда тутилган ҳолда йиллик қўшимча таътиллар берилиши мумкин.
Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлагандан сўнг берилади. Кейинги йиллар таътили меҳнат таътили жадвалига мувофиқ берилади. Таътил ҳар йили шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади.



  1. Ходимни ишдан четлаштириш деганда нималарни тушунасиз?

Ходимни ишдан четлаштиришга, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди.
Алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди.
Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссия тавсияларини бажармаган тақдирда, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлидир.
Ходим иш берувчининг айби билан ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарарни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда тўлаш мажбурияти иш берувчига юклатилади.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling