KPI деганда нима тушунасиз ?
KPI – Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (инглиз тилидан олинган бўлиб, Key Performance Indicators, KPI) бу стратегик ва тактик мақсадларга эришишда ёрдам берувчи муассаса фаолиятига тааллуқли кўрсаткичлар ҳисобланади. Бундай кўрсаткичлардан фойдаланиш муассаса ёки компания учун ўз ҳолатини таҳлил қилиш имкониятини тақдим этди ва стратегик вазифаларни амалга оширишни баҳолашда ёрдам беради.
KPI тизими қайси мақсадларда фойдаланилади ?
Ходимларни моддий жиҳатдан рағбатлантиришда;
Ходимларнинг мартабасини ўстириш (ёки пасайтириш)да;
Маҳсулотларни сотиш динамикасини ўзгартириш воситаси сифатида (муайян маҳсулотга нисбатан бонус миқдорини ўзгартирган ҳолда);
Банк маҳсулотларини қай даражада сотилаётганлигини мониторинг қилишда KPI кўрсаткичларидан фойдаланиш мумкин.
Банк ходимларининг корпоратив этика қоидалари деганда нимани тушунасиз ?
Банк ходимларининг корпоратив этика қоидалари - эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар банк барча ходимларининг мижозлар, ходимлар, акциядорлар, шунингдек бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан бўлган муносабатларда тартибга солувчи таъсирга эга бўлган одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндиси ҳисобланади.
Корпоратив этика қоидалари банк тизими ходимларида юксак ҳуқуқий онгни ва банкнинг корпоратив маданиятини шакллантиришга, банкнинг имиджи ва обрўсини сақлаш ва юксалтиришга йўналтирилган.
Банк тизимига ишга кираётган, шунингдек банкда амалиёт ўтаётган барча шахслар Корпоратив этика қоидалари билан таништирилади ва мазкур қоидаларнинг талабларига риоя этишлари шарт.
§ 1-бўлим бўйича саволлар ва жавоблар
Хорижга чиқиш учун қандай ҳуқуқий асос ва кафолатларни биласиз?
- Ўзбекистон Республикаси Конституциясиниг 22-моддасида давлатимиз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилиниши ҳамда уларга ҳомийлик кўрсатилиши кафолатланганлиги қайд этилган.
- Мамлакатимиздан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси вакили сифатида ушбу мамлакатда жойлашган Ўзбекистон Республикаси консуллик (элчихона) хизматлари томонидан ҳимоя қилинади.
Банк ходимларини чет элга шахсий масалалар билан чиқишдан олдин, банкнинг HR департаментига келиб, маъсул ходим билан суҳбатдан ўтиш, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқаётган ходим билан суҳбат варағи”ни тўлдириш ва унда кўрсатилган қандай қоидаларга амал қилиш талаб этилади?
Сафарнинг мақсади;
Банк фаолиятига алоқадор маълумотлардан мулоқот пайтида фойдаланиши мумкин бўлган чгаралари;
Хорижда ўзини тутиш (этикет)нинг асосий қоидаларига амал қилиш;
Сафар мамлакати қонунчилигига амал қилиш;
Кутилмаган (ностандарт) ҳолатларга тушиб қолганда элчихона (ваколатхона) ходимларига хабар бериш ва уларниг тавсияларига кўра ҳаракат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |