Банк ходимлари учун хорижий давлатларда сафарда бўлган вақтида нималар таъқиқланади ?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш таъқиқланган буюмлар, аудио-видео маҳсулотлари, турли адабиётларни сотиб олиш;
Оғир, босиқ, ҳушёр бўлиш, турли миллий, диний ва этник эътиқодларга, уларнинг кўринишларига муносабат билдириш;
Ўзингиз яхши билмаган, танимаган кишилар билан синовларсиз дўстлашиш;
Давлат манфаатларига зид мавзуларда суҳбатлашиш.
Банк ходимлари учун хорижий давлатларда сафарда бўлган вақтида нималар тавсия қилинади ?
Сафарда бўлган мамлакат қонунчилиги, урф-одат, кийиниш маданияти ва қадриятлари, унда кечаётган жараёнлар (иқтисодий, сиёсий, диний ва ҳ.к) ҳамда ҳодисалар тўғрисида сайёҳлик фирмалари, матбуот, интернет орқали маълумотга эга бўлиш;
Нарсалар харид қилишда давлат рухсати билан олиб чиқиб кетиладиган турли буюмлар (санъат асарлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, дори-дармонлар ва ҳоказо) тўғрисида маълумотга эга бўлиш;
Экскурсияларга чиққанда масуъл шахслар ёки гидлар ҳамроҳлигида ҳаракатланиш, шу билан бирга, мулоқот жараёнида доимо эҳтиёткор бўлиб суҳбатлашиш;
Транспорт воситаларининг имкон қадар кундузги рейсларидан фойдаланиш;
Бошқаларни камситмаслик, нотабиий ҳолатларга дуч келганда, ҳотиржамликни сақлаш, хавф сезилган ҳудудлардан узоқлашиш, ишонч билан ҳаракатланиш;
Этика қоидаларига риоя қилиш, турли имо-ишоралардан фойдаланмасликка ҳаракат қилиш (баъзи имо-ишоралар ўзга давлатларда бошқа маънони англатиши натижасида турли зиддиятли ҳолатларни юзага келтириши мумкин);
Ҳужжатларни доимо ёнида олиб юриш;
Уйга тез-тез қўнғироқ қилиб ўз фаолиятингиз, турмуш тарзингиз ҳақида маълумот бериб туриш.
§ Юридик депатаменти бўйича саволлар ва жавоблар
Do'stlaringiz bilan baham: |