§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши юзасидан тушунча беринг?


Download 0.52 Mb.
bet18/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

29. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши юзасидан тушунча беринг?
Банклар ўз фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш, омонатларни, кредитлар ва бошқа инвестицияларнинг қайтарилишини кафолатлаш мақсадида ўз мижозлари (вакиллари) тўғрисидаги маълумотларни қонунда белгиланган тартибда ва доирада ўзаро алмашиб туришлари ва бир-бирларига тақдим этишлари мумкин.
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига, шунингдек омонатчиларга пулларни қайтариш тадбир-чораларини кўриш учун агент банкларга тақдим этилади.


30. Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар тақдим этганда қандай ҳолларда рад қилинади?
Агар банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги талаб ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ бўлмаса, банк бундай маълумотлар тақдим этишни рад қилиши шарт.
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этишни рад қилганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари банк сирини ташкил этувчи маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли эмас, ушбу Қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.


31.Юридик шахс деганда нима тушунасиз?
Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.
32. Юридик шахснинг ваколатхоналар ва филиаллари ҳақида тушунча беринг?
Ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир.
Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling