§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларини санаб ўтинг?


Download 0.52 Mb.
bet21/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

43.Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларини санаб ўтинг?
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.


44. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида тушунча беринг?
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.


§ Матбуот хизмати бўйича саволлар ва жавоблар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори нечанчи йилда қабул қилинган ва мазмуни нимадан иборат?
2019 йил 27 июнда қабул қилинган.
Қарорни мазмуни ахборот хизматлари фаолиятини тартибга солишдан иборат.


2. Ахборот хизматларининг асосий вазифаларини айтинг?
Аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш, ОАВда ташкилот раҳбарларининг чиқишларини ташкил этиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва бошқалар.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Матбуот котиби неча йилда аттестациядан ўтади?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ҳар уч йилда аттестациядан ўтади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling