21.2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга асосан банк филиалига таъриф беринг?
Банк филиали банкнинг юридик шахс бўлмаган, банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи ва банк томонидан ўзига берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилувчи алоҳида бўлинмасидир.
22.2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” қонунга асосан Банк томонидан филиални ташкил этишга доир рухсатнома олиш учун Марказий банкка қандай хужжатлар тақдим этилади?
Банк томонидан филиални ташкил этишга доир рухсатнома олиш учун банк қуйидагиларни илова қилган ҳолда Марказий банкка ариза беради:
банкнинг филиалини ташкил этиш ва банк филиали тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги банк кузатув кенгашининг қарори;
банкнинг филиали тўғрисидаги низом;
филиал раҳбари ва бош бухгалтери лавозимига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар;
ташкил этилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бошқармасининг банк филиали бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотнинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
филиални ташкил этишнинг иқтисодий асослари, шунингдек филиалнинг тахминий баланс ахборотномаси ва даромадлари тўғрисидаги тахминий ҳисоботи.
23.2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга асосан Марказий банк қандай ҳолларда банк филиалини ташкил этишга доир рухсатномани беради?
Марказий банк қуйидаги ҳолларда банк филиалини ташкил этишга доир рухсатномани беради:
банкнинг молиявий ҳолати барқарор бўлганда;
пруденциал талаблар бажарилганда;
филиал раҳбари ва бош бухгалтери лавозимларига таклиф этилаётган номзодлар касбга мувофиқ бўлганда;
банк филиали бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқ бўлганда.
24.2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга асосан қандай ҳолатда банкнинг фаолияти молиявий ҳолати барқарор ҳисобланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |