§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини қайси ваколатли орган мувофиқлаштиради?


Download 0.52 Mb.
bet37/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

16. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини қайси ваколатли орган мувофиқлаштиради?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси.


17. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан “Ijro.gov.uz” тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, шунингдек, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик қандай ҳуқуқий чоралар кўрилишига асос бўлади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166 фармонининг тегишли бандларида қайд этилганидек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан “Ijro.gov.uz” тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, шунингдек, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик қонунчиликка мувофиқ интизомий, маъмурий ва бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлади.


18. Банк кузатув кенгашининг аъзолари ким томонидан сайланади?
Банк кузатув кенгашининг аъзолари “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига ва жамият Уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.


19. Банк кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун, банк кузатув кенгаши аъзолари белгиланган сонининг неча фоизини ташкил этиш керак?
Банк кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум банк кузатув кенгаши аъзолари белгиланган сонининг камида 75 фоизини ташкил қилиши керак.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг электрон тизими) келишиш қайси электрон тизим орқали амалга оширилади?
Адлия вазирлиги назоратидаги “Project.gov.uz” электрон тизими орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари келишилади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling