§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Чекланган ҳолда тарқатиладиган маълумотларга қайси маълумотлар киради?


Download 0.52 Mb.
bet35/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

5. Чекланган ҳолда тарқатиладиган маълумотларга қайси маълумотлар киради?
Чекланган ҳолда тарқатиладиган маълумотларга Ўзбекистон Матбуот ва аҳборот агентлиги томонидан чоп этилиши таъқиқланган маълумотлар рўйхатида ҳамда Марказий банкнинг иловада келтирилган рўйхатида кўзда тутилган, очиқ матбуотда, радио ва телевиденияда эълон қилиниши лозим бўлмаган номаҳфий маълумотлар, шунингдек, очиқ эълон қилиш Ўзбекистон Республикасига зиён етказилиши мумкин бўлган маълумотлар киради.


6.“Хизмат доирасида фойдаланиш учун” белгили ҳужжатлар, йиғмажилдлар ва нашрлар ҳисобини юритиш ҳамда сақлаш учун масъул бўлган ходимлар алмашганда қайси ҳужжат расмийлаштирилади?
“Хизмат доирасида фойдаланиш учун” белгили ҳужжатлар ҳисобини юритиш ҳамда сақлаш учун масъул бўлган ходимлар алмашганда ушбу материалларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузган ҳолда амалга оширилади.


7.“Хизмат доирасида фойдаланиш учун” белгили ҳужжатлар, йиғмажилдлар ва нашрларни йўқотиб қўйганлиги ҳамда ноқонуний равишда йўқ қилинганлиги, чекланган ҳолда тарқатиладиган номахфий маълумотларни ошкор қилганлиги учун раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан қандай чора кўрилади?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан интизомий чоралар кўрилади.


8. “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” белгили ҳужжатлар, йиғмажилдлар ва нашрларни банк биносидан ташқарига олиб чиқиш мумкинми?
“Хизмат доирасида фойдаланиш учун” белгили ҳужжатлар, йиғмажилдлар ва нашрларни уйда, меҳмонхонада ва ҳ.к. жойларда ишлаш учун хонадан ташқарига олиб чиқмаслик, зарур ҳолларда ижрочилар ва девонхона ходимларининг “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” белгили ҳужжатларни ушбу шаҳар ҳудудидаги ташкилотлар билан келишиш, уларнинг келишув имзосини олиш ва бинодан ташқарига олиб чиқишларига таркибий бўлинма раҳбарининг рухсатини олиш талаб этилади.


9. Ижро интизоми бўйича қандай ҳуқуқий ҳужжатлар (қарор ва фармонлар) қабул қилинган?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ – 2881-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166 фармони.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling