§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Доимий назоратдаги топшириқларни бажарилиши қайси фармоннинг талаблари асосида юритилади?


Download 0.52 Mb.
bet36/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

10. Доимий назоратдаги топшириқларни бажарилиши қайси фармоннинг талаблари асосида юритилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли Фармонининг тегишли бандлари ва унинг иловаларидаги тегишли бандларида кўрсатиб ўтилган талаблар асосида юритилади.
11. Агар ҳужжат ижро этилиши учун бир неча ходимнинг фамилияси кўрсатилган бўлса, унинг ижроси учун ким жавоб беради?
Агар ҳужжат ижро этилиши учун бир неча ходимнинг фамилияси кўрсатилган бўлса, унинг ижроси учун муносабат белгисида фамилияси биринчи кўрсатилган ходим масъул саналади.


12. “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига қандай топшириқлар киритиб борилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг (Фармон, қарор, фармойиш ва баёнлари) доимий назоратдаги топшириқлари киритиб борилади.


13. Қайси ваколатли орган қонунчилик ҳужжатлари, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиб боради?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси.


14. Барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда қайси ваколатли орган билан келишилади?
Ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилади.


15. “Ijro.gov.uz” тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг (Фармон, қарор, фармойиш ва баёнлари) доимий назоратдаги топшириқларини қайси ваколатли орган назоратдан олади.
“Ijro.gov.uz” тизимида масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси текширади ҳамда уларни назоратдан ечади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling