§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Халқ қабулхоналарининг ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифаларини айтинг?


Download 0.52 Mb.
bet44/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

20. Халқ қабулхоналарининг ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифаларини айтинг?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш, ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органларига, ташкилотларга юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш, келиб тушаётган мурожаатларни қайд этиш, умумлаштириш, тизимлаштириш, уларни кўриб чиқиш устидан мониторинг ва назорат қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий этиш ҳамда юритиш орқали мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш.


§ Хат-ҳужжатлар билан ишлаш бўйича саволлар ва жавоблар


1. Вазирлик ва идораларда иш юритиш қайси меъёрий ҳужжат асосида тартибга солинади?
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилдаги 140-сонли карори ва унга илова килинган йурикнома асосида тартибга солинади.


2. Иш юритиш даврида келиб тушган ҳужжатда етишмаган вароқлар ёки яроқсизлик аниқланганда қандай ҳаракат амалга оширилиши лозим?
Ҳужжатлар етишмаслиги ёки яроқсизланганлиги аниқланганда икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири умумий бўлим, канцелярия, котибда қолади, иккинчи пакет келган ташкилотга жўнатилади.


3. Тармоқлар томонидан жўнатма учун келган хат қанча муддатда жўнатилади?
Жўнатиш учун келиб тушадиган ҳужжатлар ўша куннинг ўзида ёки келгуси иш кунидан кечиктирмасдан ишланиши ва жўнатилиши керак.


4. Вазирлар Махкамаси орқали банкка келиб тушган ҳужжат неча кунда кўриб чиқилади?
Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида бажарилиши керак, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса.


5. Ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш деганда нима тушунасиз?
Ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш деганда ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасига мувофиқ ҳужжатлар йиғмажилдларидаги ижро этилган ҳужжатларни гуруҳларга бўлишдир.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling