§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Қандай бухгалтерия амаллари орқали банк пластик карточкаларини банкомат орқали нақд пул ёрдамида тўлдириш мумкин?


Download 0.52 Mb.
bet147/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

35. Қандай бухгалтерия амаллари орқали банк пластик карточкаларини банкомат орқали нақд пул ёрдамида тўлдириш мумкин?
Д-т 10107 “Банкоматлардаги нақд пуллар”.
К-т 22617/22618 “Жисмоний шахсларнинг пластик карталар бўйича мажбуриятлари”;


36. Банкомат қандай қурилма?
Банк пластик картаси орқали нақд пул берувчи, нақд пулсиз тўловларни амалга оширувчи ва бажарилган операциялар бўйича слипларни шакллантирувчи автомат қурилма.


37. "Agrobankmobile" мобил аловаси орқали жисмоний шахслар томонидан онлайн конверсия амалиёти амалга оширилганда ижобий курс фарқи қайси ҳисоб рақамга олиб борилади?
45405...500-ҳисоб рақамга.


38. Эквайеринг деганда нима тушунасиз?
Банк карталари орқали товар (иш, хизмат) сотувчилари билан операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда банк карта эгасига бевосита касса ёки банкомат орқали нақд пул бериш хизмати.


39. Масофавий хизмат кўрсатиш тизими деганда нимани тушунасиз?
Электрон хизматлардан фойдаланиш учун тўлов хизматларидан фойдаланувчи ва ушбу хизматларни етказиб берувчи ўртасидаги алоқани таъминлайдиган телекоммуникация воситалари, рақамли ва ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва ускуналар мажмуи тушунилади.


40. Электрон пуллар деганда нима тушунасиз?
Электрон пуллар эмитентининг электрон шаклда сақланадиган ҳамда электрон пуллар тизимида тўлов воситаси сифатида қабул қилинадиган шартсиз ва чақириб олинмайдиган пул мажбуриятлари тушунилади.


41. Электрон пулларнинг эмитентлари кимлар?
Марказий банк ва банклар электрон пулларнинг эмитентидир.


42. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пуллар қайси валютада номиналлаштирилган бўлиши керак?
Фақатгина миллий валютада.


43. Электрон пулларнинг эгалари ким бўлиши мумкин?
Бошқа жисмоний шахслардан, электрон пулларнинг эмитентидан, электрон пуллар тизимининг операторидан ёки электрон пуллар тизимининг агентидан электрон пулларни олган жисмоний шахслар.


44. Электрон тўлов воситалари деганда нима тушунасиз?
Ахборотни ўз ичига олган ва тўловчига тўловни амалга ошириш, шунингдек тўловчи билан электрон тўлов воситаларининг эмитенти ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа операцияларни амалга ошириш имконини берадиган банк картаси ёки бошқа электрон жисм электрон тўлов воситаларидир.


45. Банк картаси турларини найтинг?
Банк картаси дебет, кредит картаси, шу жумладан виртуал (жисмонан мавжуд бўлмаган) карта бўлиши мумкин.


Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling