§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


“СММ” ҳақида нима биласиз?


Download 0.52 Mb.
bet34/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

48. “СММ” ҳақида нима биласиз?
СММ - бу Social Media Marketing иборасининг қисқартмаси бўлиб, "ижтимоий медиа маркетинги" деган маънони англатади, яъни ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш. Бошқача қилиб айтганда, СММ бу ижтимоий тармоқлар орқали Интернет фойдаланувчиларининг маълум бир компаниясига эътиборни қаратишга қаратилган чора-тадбирлар тўпламидир.


49. Бозорни мижозлар гуруҳларига кўра сегментлашнинг 4 та турини санаб ўтинг?
Географик, демографик, психологик, хулқ-атвор бўйича


50. Бренд нима?
Бренд бу- истеъмолчида товар, маҳсулот ёки компания ҳақида эга бўлган тасаввури.


§ Ижро назорати бошқармаси бўйича саволлар ва жавоблар


1. Бошқарув йиғилиши қайси ҳолларда ваколатли ҳисобланади.
Бошқарув аъзоларининг 51 фоизи қатнашганда.


2.Ижро назорати ишларини ташкил этиш қайси қарор ва фармонлар асосида юритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166 фармони асосида юритилади.


3. ХДФУ ҳужжатларига қандай белгилар қўйилади?
ХДФУ ҳужжатларига “Хизматда доирасида фойдаланиш учун” устхати, ҳужжат нусхаларининг рақами қўйилади. “Хизматда доиарасида фойдаланиш учун” устхати ва нусха рақами ҳужжат биринчи бетининг ўнг томон юқори бурчагида, ҳужжатнинг муқоваси ва титул варағида ва ушбу материалларга илова хатнинг биринчи бетида қўйилади.


4. Банк тизимида “Хизмат доирасида фойдаланиш учун” белгили ҳужжатлар, йиғмажилдлар ва нашрлар билан ишлаш жараёни қайси йўриқнома асосида амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 14 февралдаги 6/12 қарори билан тасдиқланган “Чекланган ҳолда тарқатиладиган номаҳфий маълумотлари бўлган ҳужжатлар, йиғмажилдлар ва нашрлар ҳисобини юритиш, уларнинг муомалада бўлиши ва сақлаш тартиби тўғрисида”ги 650-сонли Йўриқнома талаблари асосида амалга оширилади.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling