§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Банк хизматлари марказларида чакана касса амалиётлари қайси ҳисобрақамларда амалга оширилади?


Download 0.52 Mb.
bet31/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

33.Банк хизматлари марказларида чакана касса амалиётлари қайси ҳисобрақамларда амалга оширилади?
Банкнинг чакана амалиёт кассасидаги нақд пуллар ҳисоби 10111 — “Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар” ҳисобварағида, валюта айирбошлаш амалиётларини бажариш учун ажратилган нақд миллий ва хорижий валюталарнинг ҳисоби эса 10103 — “Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар” ҳисобварағида юритилади.


34.Банк хизматлари марказларида ташкил этилган кассаларда касса операцияларининг бухгалтерия ҳисоби қайси тартибга асосан амалга оширилади?
Банк хизматлари марказларида ташкил этилган чакана амалиёт кассаларида бажарилган бажарилган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби “Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари”га (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль) мувофиқ юритилади.


35. “ROA” кўрсаткичи нимани англатади?
ROA”- инглизча "Return On Assets" деган сўзларнинг қисқартмаси бўлиб, банк активларининг рентабиллиги кўрсаткичи ҳисобланади. Бу кўрсаткич банк фойдасининг активлар ўртача миқдорига нисбати орқали аниқланади ва ҳар бир актив қанча миқдорда фойда олиб келганлигини англатади. (ROА=Фойда/активлар ўртача миқдори*100%).


36. “ROЕ” кўрсаткичи нима?
ROЕ”- инглизча "Return On Equity" деган сўзларнинг қисқартмаси бўлиб, банк капиталининг рентабиллиги кўрсаткичи ҳисобланади. Бу кўрсаткич банк фойдасининг капиталга нисбати орқали аниқланади ва ҳар бир капитал қанча миқдорда фойда олиб келганлигини англатади. (ROЕ=Фойда/Капитал*100%).


37. “CIR” кўрсаткичи нима?
CIR”- инглизча "Cost Income Ratio" деган сўзларнинг қисқартмаси бўлиб, банкнинг операцион самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади. Бу кўрсаткич банк операцион харажатининг операцион даромадга нисбати орқали аникланади.(CIR=Операцион харажат/(Фоизли даромад-фоизли харажат+Фоизсиз даромад-фоизсиз харажат)*100%).

38.Трансформация нима ва унинг банк учун самараси?


Трансформация - бу ўзгартириш, қайта ташкил этиш, такомиллаштириш, ривожлантириш маъноларни билдирувчи жараён ҳисобланади. Трансформация жараёни узлуксиз жараён ҳисобланиб, доимий равишда ривожланиш, такомиллашиш йўлида давом этади.
Банк учун трансформация жараёни қуйидаги самараларни келтиради:

  • Жараёнларни автоматлаштириш – вақтни тежаш

  • Оптималлаштириш – даромадни ошириш

  • Рақамлаштириш (дижитализация) – замонавий хизматлар

  • Масофавий хизматларни ошириш

39.Агробанк тизимида амалга ошириладиган трансформация жараёни қайси йўналишларда амалга оширмоқда?


“Агробанк” АТБ тизимида трансформация жараёни қуйидаги йўналишларда олиб борилмоқда:

  1. Корпоратив Бошқарув тизимини такомиллаштириш

  2. Банкнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш

  3. Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш

  4. Риск менежментини ривожлантириш

  5. IT соҳасини ривожлантириш

  6. HR тизимини ислоҳ қилиш

  7. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва ребрендинг

  8. Рақамли масофавий хизматлар




Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling