§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Банкда амалга ошириладиган трансформация жараёнлари тўғрисида гапириб беринг?


Download 0.52 Mb.
bet32/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

40.Банкда амалга ошириладиган трансформация жараёнлари тўғрисида гапириб беринг?
Агробанкда трансформация жараёнларини самарали амалга ошириш мақсадида банк бошқарувига хориждан экспертлар жалб этилди:

Чет эл тажрибали молиявий институтлари, хусусан, «КПМГ» халқаро консалтинг компанияси ва Осиё тикланиш ва тараққиёт банклари билан ҳамкорликда трансформация жараёнларини олиб бориш учун банкнинг стратегияси ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, банк ходимларини билим ва малакасини ошириш учун ходимлар қуйидаги банкларга юборилди:

  1. Зироатбанк (Туркия)

  2. Сбербанк (Россия)

  3. Ландесбанк (Германия)

  4. ТБС-банк (Грузия)

  5. Хитой банклари

  6. Хиндистон банклари



41. Бизнес режа нима ва у нималарни баҳолаш имконини беради?
Бизнес режа - банк фаолиятининг кейинги йили давомида ўз мақсадларига эришиши учун унинг фаолиятининг йўналишлари ва кўламини, банк томонидан амалга ошириладиган операцияларни белгиловчи асосий ҳужжат бўлиб, у қуйидагиларни баҳолаш имконини беради:

  • банкнинг молиявий барқарорликни таъминлаш, пруденциал нормативларни бажариш ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш лаёқатини;

  • банкнинг узоқ муддат давомида даромадли молиявий ташкилот сифатида фаолият юритиш лаёқатини;

  • банк томонидан қабул қилинадиган таваккалчиликларни бошқариш тизимининг монандлигини.



42.Бизнес режа қандай кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда тузилиши лозим?
Бизнес режа қуйидаги кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда тузилиши лозим:
1. Ҳисоб-китоб ва прогнозлар банк фаолият кўрсатадиган бозор сегментининг реал иқтисодий ҳолатларини;
2. Банк операцияларининг ҳудуд ёки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга таъсири;
3. Бизнес режа банкнинг ўтган йилдаги даромадлилик прогнозини;
4. Тахминий кўрсаткичлар ва прогнозлар ҳақиқатга яқин ҳамда сифатли, тасдиқланган маълумотлар асосида бўлиши;
5. Банк капиталининг монандлиги капитал монандлигига қўйилган стандартларга мос бўлиши ҳамда активларнинг прогноз қилинган ўсишини ва банк фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ дастлабки харажатларни қоплашга етарли бўлиши керак. Бу капитал даражасининг банкни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ барча харажатлар ва йўқотишлар чегириб ташлангандан кейин банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги керак.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling