43.Бизнес режа нималарни ўз ичига олиши шарт?
Бизнес режа қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Банкни ташкил этишнинг иқтисодий асослари ва банк фаолиятининг молиявий истиқболлари (бюджет, прогноз қилинган: баланс ҳисоботи, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, капитал монандлиги)ни.
Банкнинг бошқарув ва ички назорат тизимининг тузилишини.
Банкнинг кредит сиёсати (кредитларни ажратишда таваккалчиликни баҳолаш, ажратилган кредитлар ва бошқа турдаги барча банк таваккалчиликларини узликсиз назорат қилиш механизмлари, шунингдек банкнинг кредит сиёсати билан боғлиқ бошқа масалалар).
Мижозларни жалб қилиш ва мижозлар базасини яратиш режаси.
Актив ва пассивларни бошқариш режаси.
Банк фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа жиҳатлар.
44. Маркетинг нима?
Маркетинг – бу мижозлар эхтиёжини аниқлаш, олдиндан таҳмин қилиш ва уларни қондириш орқали фойда олишга жавобгар бўлган бошқарув жараёни.
45. “SWOT” таҳлили нима?
“SWOT” таҳлил бу стратегик режалаштириш усули бўлиб, у ташкилотнинг ва унинг рақобатчиларини ички ва ташқи муҳит омилларини аниқлаш ва уларни тўрт тоифага ажратишдан иборат:
Strengths (Кучли томонлар)
Weaknesses (Заиф томонлар)
Opportunities (Имкониятлар)
Threats – (Таҳдидлар)
46.Махсулотнинг умр цикли қайси босқичлардан иборат:
Маҳсулот умри қуйидаги цикллардан иборат бўлади.
Бозорга кириши
Ўсиш
Етуклик
Турғунлик
47.Маркетинг тадқиқотларида бирламчи маълумотлар йиғиш усуллари?
Маркетингда бирламчи маълумотлар йиғиш усуллари қуйидагилардан иборат.
Кузатиш
Фокус гуруҳлари
Сўровнома
Экспериментлар
Do'stlaringiz bilan baham: |