§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Тижорат банклари ўз фаолиятларини қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан амалга оширади?


Download 0.52 Mb.
bet27/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

11.Тижорат банклари ўз фаолиятларини қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан амалга оширади?
Тижорат банклари ўз фаолиятларини қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан амалга оширадилар:
- «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонун;
- «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонун;
- «Банк сири тўғрисида»ги Қонун;
- «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ва бошқа тегишли қонунлар;
- шунингдек, Марказий банкнинг банклар фаолиятини тартибга солувчи ва бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари.


12.Бугунги кунда тижорат банкларининг устав капитали миқдори энг ками қанча белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 6 июлдаги “Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги” 2693-сонли Низомига асосан Банк устав капитали миқдори 100,0 млрд сўмдан кам бўлмаслиги керак.


13.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли “2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармонига асосан тижорат банкларининг устав капитали 2025 йилгача қанча бўлиши керак?
ПФ-5992-сонли Фармонга асосан тижорат банкларининг устав капиталининг энг кам чиқдорини 2025 йилга қадар босқичма-босқич 500 млрд сўмгача ошириш белгиланган.


14.Қайси ҳолларда Марказий банк банкларга нисбатан регулятив капитал миқдорини оширишга талаблар қўйишга ҳақли?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 6 июлда 2693-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги ҳолларда банкларга нисбатан регулятив капитал миқдорини ошириш тўғрисидаги талабларни қўйишга ҳақли:
хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган қониқарсиз молиявий ҳолат;
банк фойдасининг қониқарсиз прогнози;
юқори даражадаги банк таваккалчилиги ва балансдан ташқари моддалар мавжудлиги ҳолатлари аниқланганда.


15.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3252-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомга асосан Банк хизматлари офисига таъриф беринг.
Банк хизматлари офиси банк ёки банк филиали биносидан ташқарисида жойлашган банкнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва банк ёки унинг филали билан ягона бўлган банк (филиал) баланси ва кодига эга бўлади.


16.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3252-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги 3252-сонли Низомга асосан Банк хизматлари офисларида қандай молиявий операциялар кўрсатилади?
Банк хизматлари офисларида, қоидага тариқасида, банк ҳисобварақларини очиш, омонатлар (депозитлар)га пул маблағларини жалб қилиш, тўловлар ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш, истеъмол кредити ва микроқарзларни бериш каби асосий молиявий операциялар (банк хизматлари) кўрсатилади. Банк хизматлари офисларида ушбу молиявий операциялардан ташқари, улар жойлашган ҳудуд аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда банк лицензияси доирасида қўшимча равишда бошқа операциялар ҳам кўрсатилиши мумкин.


17.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3252-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомга асосан Банк хизматлари офиси ташкил этилаётган ҳудудда банкнинг филиали мавжуд бўлиши талаб этиладими?
Банк хизматлари офиси ташкил этилаётган ҳудудда банкнинг филиали мавжуд бўлиши талаб этилмайди.


18.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилган 3252-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомга асосан банклар қандай ҳолларда банк хизматлари офисларини ташкил этишга ҳақли?
Банклар қуйидаги ҳолларда банк хизматлари офисларини ташкил этишга ҳақли:
банкнинг молиявий ҳолати барқарор бўлганда;
пруденциал талаблар бажарилганда;
банк хизматлари офисининг биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқ бўлганда.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling