§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар
Банкнинг 1-даражали капиталига нималар киради?
Download 0.52 Mb.
|
Умумий 600 охиргиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.Капитал таркибидаги субординар қарз тушунчасига таъриф беринг
4.Банкнинг 1-даражали капиталига нималар киради?
а) тўлиқ тўланган нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар. Бундай акциялар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим: муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга бўлмаслиги; эгасининг хоҳишига кўра сотиб олинмаслиги; банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари, кредиторлари ва субординар қарзлар бўйича талаблари бажарилгандан сўнг қондирилиши; эмитент ёки унга алоқадор шахслар томонидан ушбу акциялар бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган бўлиши; банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар тўланмаслиги мумкинлиги; улар бўйича ўтган даврдаги олинмаган дивидендлар тўланмаслиги; банк фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олдиндан олинган рухсати билан ва чиқарилганига 10 йилдан кам бўлмаган акциялар ва сотиб олинадиган суммани капиталнинг ўша тури ёки бошқа ундан юқорироқ турига алмаштиргандан сўнг ёхуд банк капиталининг монандлиги капиталга қўйилган минимал талабдан юқори эканлигини кўрсатгандан сўнг, уларни сотиб олиниши мумкинлиги; б) қўшилган капитал - имтиёзли акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма; в) I даражали қўшимча капиталга қўшилиш шартларига жавоб берувчи шўъба корхоналари томонидан чиқарилган ва учинчи шахслар ихтиёрида бўлган капиталга тенглаштирилган воситалар, шунингдек мазкур Низомнинг 11-банди "г" кичик бандига киритилмаган озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари. 5.Капитал таркибидаги субординар қарз тушунчасига таъриф беринг? субординар қарз - бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. II даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: гаров таъминотига эга бўлмаслиги; банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши; бошланғич тўлов муддати 5 йилдан кейин бўлиши; қарздор банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган, яъни банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши; муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан қайтарилиши. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling