HR деганда нимани тушунасиз ?
HR – инсон ресурслари (инглиз тилидан олинган бўлиб, human resources)ни бошқариш тушунилади.
HR (ингл. human resources, инсон ресурслари(ни бошқариш))-ташкилотни етук мутахассис ходимлар билан таъминлашга ва ўзига юкланган вазифаларни бажаришга қодир ва ундан оптимал фойдаланишни кўзда тутувчи билим ва амалиёт соҳасидир.
HR департаментнинг асосий вазифаларига нималар киради ?
-Инсон капиталини бошқаришнинг самарали механизми ёрдамида банкнинг ривожланиш стратегиясида белгиланган барча мақсадларни таъминлаш;
-Кадрлар сиёсатини шакллантириш бўйича ишларни ташкил этиш, унинг асосий йўналишларини белгилаш, кадрлар ишини ахборот, таҳлилий ва услубий таъминлаш.
Рекрутинг деганда нимани тушунасиз ?
Рекрутинг-ходимларни танлаб(саралаб) олиш механизми бўлиб, HR департаментининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Коучинг деганда нимани тушунасиз ?
Коучинг- (ингл. coaching) – маслаҳат ва тренинг усули, унда мураббий томонидан шогирдига маълум бир фаолиятига ёки касбий мақсадга эришишга ёрдам беради. Мураббийликдан фарқли ўлароқ, “коучинг” мураббийлик умумий ривожланиш ўрнига аниқ белгиланган мақсадларга эришишга қаратилади.
Банк ўз олдига қўйган мақсадларга эришишда HR департаменти томонидан тадбиқ этиладиган механизмларга нималар киради ?
рекрутинг;
мослашув;
баҳолаш;
ўқитиш ва ривожлантириш;
мукофотлаш;
рағбатлантириш тизимини узлуксизлигини таъминлаш;
7)инсон омилига қилинадиган инвестициядан самарали фойдаланиш.
Ходимларни мослашуви доирасида қайси функционал жараёнлар кўриб чиқилади ?
1.Янги ходимнинг лавозимга киришиши:
а) ходимни ишга чиқишга тайёрлаш;
б) иш жойини ташкил этиш;
в) янги ходимни лавозимга киришиши.
2.Янги ходимнинг мослашувини мониторинг қилиш:
а) ходим самарадорлигининг оралиқ мониторингини амалга ошириш ва баҳолаш;
б) ходимнинг мослашиш даврини якунлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |