§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Қайси ҳолларда ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин?


Download 0.52 Mb.
bet4/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

Қайси ҳолларда ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасида ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳолатлари кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун.
ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, - таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун. Ана шу кунлар учун ҳақ меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 89-моддасининг тўртинчи қисмида, 100-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида, 106-моддасининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ушлаб қолинмайди;
ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
ушбу Кодекснинг 181-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун.
Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.



  1. Меҳнат интизомини бузганлик учун ходимга қандай интизомий жазолар қўлланилади?

Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини кўллашга ҳақли:
хайфсан;
ўртача ойлик иш хақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима (Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш хақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин);
меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин. Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқланганидан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида қўлланилади.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling