§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Меҳнат учун рағбатлантириш деганда нима тушунасиз?


Download 0.52 Mb.
bet6/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

Меҳнат учун рағбатлантириш деганда нима тушунасиз?

Ишдаги ютуқлари учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида ва бошқа ҳужжатларга асосан белгилаб қўйилади.
Ходимлар меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.



  1. Ишга қабул қилишда дастлабки синов ҳақида тушунча беринг?

Дастлабки синов муддати уч ойдан ошмаслиги керак. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари ва корхонада меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади.
Дастлабки синов муддати меҳнат стажига киритилади. Синов натижаси қониқарсиз бўлганда синов муддати тугагунга қадар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Агар синов муддати тугагунга кадар тарафлардан бирортаси томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш талаб этилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва ундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.
Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.




  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling