1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳақида нималарни биласиз?
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.
Конституция: Муқаддима ва 6 бўлим, 128 моддадан иборат.
Биринчи бўлим- Асосий принциплар;
Иккинчи бўлим- Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари;
Учинчи бўлим- Жамият ва шахс;
Тўртинчи бўлим- Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши;
Бешинчи бўлим- Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши;
Олтинчи бўлим- Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби.
2.Конституциянинг асосий принципларини айтинг?
Давлат суверенитети;
Халқ ҳокимиятчилиги;
Конституция ва қонуннинг устунлиги;
Ташқи сиёсат.
(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси)
3.Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра давлат ҳокимияти тизимини санаб беринг?
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
(Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,11-модда).
4.Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларини айтиб беринг?
Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари:
1.Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (18.11.1991 й.)
2.Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби (02.07.1992 й.)
3.Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси (10.10.1992 й.) (А.Орипов шеъри, М.Бурхонов мусиқаси)
5.Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” янги таҳрирдаги Қонуни қачон қабул қилинган?
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” янги таҳрирдаги Қонуни 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган”.
6. Банк тушунчасига таъриф беринг?
Банк – банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс.
Do'stlaringiz bilan baham: |