50. Марказий банкнинг чоралари ва санкциялари?
- тўлов тизими операторининг ва (ёки) тўлов ташкилотининг бошқаруворганларини аниқланган қоидабузарлик тўғрисида йўл қўйилган қоидабузарликни ва у бартараф этилиши керак бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади, бунда мазкур муддат ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак;
- тўлов тизими операторининг ва (ёки) тўлов ташкилотининг бошқарув органларига аниқланган қоидабузарликни бартараф этиш бўйича тавсиялар юборади.
Тўлов тизими оператори ва (ёки) тўлов ташкилоти Марказий банкнинг қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмасини бажармаган тақдирда Марказий банк қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги санкциялардан бирини қўллайди:
базавий ҳисоб-китоб миқдорининг беш минг бараваригача бўлган миқдорда жарима солади;
тўлов хизматларининг ва (ёки) операцияларнинг айрим турларини амалга оширишни олти ойгача бўлган муддатга чеклайди;
лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунигача бўлган муддатга тўхтатиб туради.
51. Электрон пул турлари?
Идентификация қилинган
Идентификация қилинмаган (аноним)
52. Тўловлар бўйича пул маблағларини қайтариш тартибини тушунтиринг?
Бенефициар розилигисиз банк ҳисобварағидаги пул маблағларини кейинги операция кунидан кечиктирмай олиб қўйиш (тўхтатиб туриш ва хатлаш қарорлари мустасно). Маблағлар етарли бўлмаган тақдирда айбдор шахс ҳисобидан амалга оширилади. Харажатлар тўлов тизимининг нотўғри фармойишга йўл қўйган иштирокчи ҳисобидан қопланади. МБ нинг 1545-Низомга асосан Ташаббускор банк хато ўтказилган маблағни қайтариш тўғрисида бенефициар банкка хабарнома жўнатади. Хато ўтказилган маблағни қайтарилмаслигидан қатъи назар, ташаббускор банк маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт.
53. Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома талаблари қандай ҳолатларда тадбиқ этилмайди?
Do'stlaringiz bilan baham: |