12. “Аёллар дафтари”га киритилган ва кредит олиш истагида бўлган аёлларга қанча миқдорда ва неча фоизда ажратилади?
БХМнинг 150 баробаригача миқдорда кредит ажратилади. Кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида белгиланади.
13. “Хотин-қизлар муаммоларини «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб”га асосан имтиёзли кредитлар қанча муддатга ажратилади?
Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
14. “Хотин-қизлар муаммоларини «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб”га асосан қандай мақсадлар учун имтиёзли кредит ажратилишига йўл қўйилмайди?
Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, чорвачиликни ривожлантириш, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт воситаси сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра таъқиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди
§ Кредит андеррайтинги бўйича саволлар ва жавоблар
1. Андеррайтинг деганда нима тушунасиз?
Андеррайтинг – бу молиявий йўқотишлар юз берган тақдирда тўловлар олинишини кафолатлайдиган банк, суғурта компаниялари каби молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматдир.
2. Банк ишида андеррайтинг нима?
Банк ишида андеррайтинг бу – cўралаётган кредит маблағининг қайтиши ёки қайтмаслик эхтимолини баҳолаш жараёни, шунингдек риск бўйича мустақил экспертиза натижаларига оид битимларни маъқул даражада тизимлаштириш.
3. Андеррайтер ким ва унинг вазифаларига нималар киради?
Андеррайтер бу – мижоздан олинган маълумотларни, бошқа очиқ манбалардан олинган маълумотларни ҳамда банкда мавжуд бўлган маълумотларни текшириш ва таҳлил қилиш орқали кредитлаш билан боғлиқ бўлган рискларни мустақил экспертиза қилувчи банк мутахассиси.
Андеррайтер вазифалари:
Потенциал қарз олувчиларни тўлов қобилиятини ва кредитга лаёқатлилигини таҳлил қилади. Уларнинг кредит тарихларини ўрганади. Кредитга тақдим қилинаётган гаровга баҳо беради. Ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар асосида қарз ажратиш (қисман ажратиш) ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |