Лойиҳани шакллантирилишидан ишга туширилишигача бўлган жараён қайси ҳужжатда акс эттирилади?
Лойиҳани шакллантирилишидан ишга туширилишигача бўлган жараён тармоқ жадвалида акс эттирилади.
2018 йилдаги ПҚ-4071-сонли қарорга асосан Ҳудудларни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни кредитлаш учун лойиҳа қийматининг неча фоизи ташаббускорнинг ўз маблағини ташкил этиш керак?
ПҚ-4071-сонли 2018 йил 21 декабрдаги қарорга асосан
лойиҳа қийматида ташаббускорнинг ўз маблағи камида 30 фоизни ташкил этиш керак.
Бизнес режа нима?
Бу-корхона (фирма) хўжалик юритиш жараёнини, унинг раҳбарлари ўзларининг мақсад ва вазифаларига қандай усулларда эришишни ҳамда энг аввало, рентабеллигини ошириш йўлларини ўзида тўла-тўкис акс эттирадиган ҳужжатдир.
Бизнес режа нима учун керак?
- янги бизнесни бошлаш учун;
- ўзини аввалги бизнесини кенгайтириш, яъни ривожлантириш учун;
- кредит (ссуда, инвестиция) олиш учун;
- ўзини бизнесини сотиш ёки бошқа шахсга бериш учун.
Рентабеллик тушунчасини айтиб беринг?
(немисчада rentabel-даромадли, фойдали)- Корхона ёки тадбиркорликнинг даромаддорлиги, самарадорлиги;
Рентабеллик корхона ёки тадбиркорлик фаолиятининг молиявий натижаларини баҳолашда қўлланиладиган асосий кўрсаткич бўлиб хисобланади.
Давлат инвестиция дастури тўғрисида тушунчангиз?
Инвестиция дастури – бу республика иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга эришишга, табиий, минерал хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан республиканинг айрим тармоқлари ва минтақаларини таркибий ўзгартиришнинг асосий устуворликларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар мажмуасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |