46. ПҚ 5041-сонли қарорга асосан тижорат банкларига имтиёзли кредит ресурслари қайси жамғарма ҳисобидан ва қандай шартлар асосида ажратилади?
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ресурс маблағлари ажратади.
47. ПҚ 5041-сонли қарорга асосан ажратиладиган имтиёзли кредитлар учун фоиз ставкаси неча фоиз миқдорида белгиланган?
Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаси, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси доирасида белгиланади.
48_. ПҚ 5041-сонли қарорга асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига неччи сўм миқдорида ресурс маблағлари ажратилади ва ажратилган кредит ресурслари учун фоиз ставка неча фоиз миқдорида белгиланган?
Жамғарма томонидан тижорат банкларига 1,6 трлн. сўм маблағ ажратилади. Тижорат банкларига ажратилган кредит ресурслари учун фоиз ставка Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст даражада белгиланади.
§ Ҳудудий дастурлар мониторинги бошқармаси бўйича
саволлар ва жавоблар
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш деганда нимани тушунасиз?
Аҳоли турмуш сифатини яхшилаш мақсадида – ҳудудларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, бунда ҳудуднинг ихтисослашуви ва имкониятларидан келиб чиқиб лойиҳалар ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш, аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, барқарор молиявий мустақилликка эришиш, янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш учун олиб борилаётган ишлар тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқларига мувофиқ жойлардаги шаҳар ва туманларда “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни жадал ривожлантиришга туртки бериш мақсадида Агробанкка қайси туманлар бириктирилган?
Агробанкка 17 та туман бириктирилган: Амударё, Тахтакўпир, Улуғнор, Жондор, Шароф Рашидов, Муборак, Косон, Томди, Чуст, Пастдарғом, Сардоба, Қумқурғон, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Олтиариқ, Қўштепа, Гурлан туманлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |