6. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида жисмоний шахсларга кредитлар қандай тартибда ажратилади?
Таъминотчи ташкилот томонидан хизмат кўрсатилгандан сўнг, мижознинг розилик хатига асосан таъминотчи ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан банк томонидан ўтказиб берилади.
7. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида чорвачилик учун кредит ажратиладими?
Таъминотчи ташкилот томонидан етказиб берилган, чет давлатдан келтирилган наслли чорва моллари (қорамол, қўй ва эчки) учун.
8. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида ажратилган кредитларга имтиёзли давр бериладими?
6 ой имтиёзли давр берилади.
9. “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар қанча муддатга ажратилади?
3 йил муддатга
10. “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4539-сонли қарор асосида кредитлар ажратилишида банкка қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
Ариза, тадбиркорлик гувоҳномаси (паспорт копия нусхаси), ҳунармадлар уюшмасига аъзолик гувоҳномаси, таъминот ҳужжатлари.
11. “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4539-сонли қарор асосида кредитлар неча йил муддатга ажратилади?
18 ойга
12. “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4539-сонли қарор асосида қанча миқдорда кредит ажратилади?
БҲМ нинг 250 баробаригача
13. 2018 йил 27 июндаги «Ёшлар келажагимиз» давлатдастуритўғрисида»ги ПФ-5466-сонли фармонга асосан ажратиладиган кредитларга қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
Ариза, таъсис ҳужжатлари, бизнес режа, таъминот хужжатлари.
14. 2018 йил 27 июндаги «Ёшлар келажагимиз» давлатдастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сонли фармонга асосан қандай шартлар асосида кредитлар ажратилади?
Манзилли рўйхатда кўрсатилган мақсадларга 60 ойгача, 12 ой имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкасидан ошмаган миқдорида.
15. «Хотин-қизларниқўллаб-қувватлашваоилаинститутинимустаҳкамлашсоҳасидагифаолиятинитубдантакомиллаштиришчора-тадбирларитўғрисида»ги ПФ-5325-сонли фармонга асосан жисмоний шахсларга кредит ажратишда қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Ариза, туман хотин-қизлар қўмитаси раисининг тавсияномаси, таъминот ҳужжатлари.
16. «Хотин-қизларниқўллаб-қувватлашваоилаинститутинимустаҳкамлашсоҳасидагифаолиятинитубдантакомиллаштиришчора-тадбирларитўғрисида»ги ПФ-5325-сонли фармонга асосан юридик шахсларга кредит ажратишда қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Ариза, туман хотин-қизлар қўмитаси раисининг тавсияномаси, таъминот ҳужжатлари.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3680 сонли қарор асосида кредитлар қайси мақсадларда берилади?
Томорқа хизмати" МЧЖ, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш, савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, техникалар ва транспорт сотиб олиш, иссиқхоналар қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3680 сонли қарор асосида жисмоний шахсларга қанча миқдорда кредит ажратилиши мумкин?
БҲМ нинг 150 баробаригача
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3680 сонли қарори асосида юридик шахсларга қанча миқдорда кредит ажратилиши мумкин?
Лойиҳа қиймати доирасида вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг тавсияси асосида белгиланади.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3680 сонли қарори асосида қанча муддатга кредит ажратилади?
3 йил муддатга 1 йилгача имтиёзли давр билан.
21. “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4539-сонли қарор асосида кредитлар қандай мақсадларда ажратилади?
Ҳунармандчилик учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, “уста-шогирд” мактаблари ташкил этиш, уй-музей ва устахоналар қуриш ёки бино ва иншоотлар сотиб олиш, айланма маблағларини тўлдириш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |