§ hr департаменти бўйича савол ва жавоблар


Марказий банкнинг устав капитали миқдори қанча?


Download 0.52 Mb.
bet16/147
Sana16.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1515998
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   147
Bog'liq
Умумий 600 охиргиси

20.Марказий банкнинг устав капитали миқдори қанча?
Марказий банк устав капиталининг миқдори бир триллион сўмни ташкил этади. Устав капитали миқдорини кўпайтириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорига биноан амалга оширилади.
Марказий банкнинг устав капитали бошқа шахсларга берилиши ёки ундан закалат сифатида фойдаланилиши мумкин эмас.
21. Меҳнат шартномаси ҳақида тушунча беринг?
Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.


22.Меҳнат шартномаси қандай муддатларга тузилади?
Меҳнат шартномалари номуайян муддатга;
беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.
Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.


23.Интизомий жазо турларини санаб беринг?
Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
ҳайфсан;
ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
меҳнат шартномасини бекор қилиш.


24. Банк сири деганда нима тушунасиз?
Банк сири банк томонидан муҳофаза қилинадиган қуйидаги маълумотлардан иборатдир:
ўз мижозларининг (вакилларининг) операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар;
банк ўз мижозига (вакилига) банк хизматлари кўрсатиши муносабати билан мазкур мижоз (вакил) тўғрисида олган маълумотлар;
мижознинг (вакилнинг) банк сейфлари ва биноларида сақлаб турилган мол-мулки, унинг хусусияти ва қиймати ҳақидаги маълумотлар;
мижоз (вакил) топшириғига биноан ёки унинг фойдасини кўзлаб амалга оширилган банклараро операциялар ва битимлар тўғрисидаги маълумотлар;
банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши натижасида маълум бўлиб қолган, бошқа банкнинг мижозига (вакилига) доир маълумотлар;
жамғариб бориладиган пенсия тизимининг иштирокчилари, пенсия бадалларининг миқдори ва суммаларининг ҳаракати, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги пенсия жамғармалари тўғрисидаги маълумотлар



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling