Ҳ и к м а т л а р ўзбекистон президенти ислом каримовнинг ҳикматли сўзларидан


Download 252.77 Kb.
bet4/8
Sana22.06.2023
Hajmi252.77 Kb.
#1645974
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Hikmatlar

ИБН СИНО АЁЛЛАР ВА ЭРКАКЛАР АХЛОҚИ ХУСУСИДА.


Ибн Сино “Тадбири манизил” асарида аёллар борасида:

  • Аёл билимли, табиатан жасур бўлсин.

  • У динга ишонган, шарм-ҳаёли бўлсин.

  • Аёл тўғри, камтар ва фаросатли бўлсин.

  • Ўз эрини қаттиқ севсин, туғиш ва бола тарбияси ҳақида ўйласин.

  • У ҳеч вақт ўз шаънига доғ туширмасин.

  • Оила хўжалигида нарсалардан тўғри, тежаб фойдалана билсин, деб ёзади.

Аллома эркакка ўз хотинининг жуфти ҳалоли, содиқ умр йўлдоши деб қараб, унинг зиммасига бир қатор масъулиятлар юклайди.

  • Эр шундай бўлиши керакки, уни хотини ҳамиша ҳурмат қилсин.

  • Эр хотинига нима ваъда берса, албатта уни бажарсин.

  • Эр хотинига монанд динга эътиқод қилиб, виждонли бўлсин.

  • Оила қуриш ва уни мустаҳкамлаш учун яратилган моддий неъматлар ҳалол меҳнат билан топилмоғи даркор.



Ибн Синонинг соғликни муҳофаз қилиш бўйича эркак ҳамда аёлларга қилган мурожаати асосан қуйидагилардир:



  • Мижозни мўътадил тутиш.

  • Овқатни танлаб ейиш.

  • Баданни тукларидан тозалаш ва тан поклигининг бошқа омилларини бажариш.

  • Нафас оладиган ҳавони етарли ва соф қилиш.

  • Қадди-қоматни тўғри тутиш.

  • Қулай кийимлар кийиш.

  • Жисмоний ва руҳий ҳаракатларни меъёрида тутиш.

Хулоса қилиб айтганда, Ибн Синонинг юқорида келтирилган барча ўгитлари инсонни маънавий камолот ва сиҳат-саломатликка элтувчи илм-билим дурдоналари бўлиб, улар ҳар биримизнинг қалбимизда ўзига жой топмоғи жоиздур.
НАВОИЙНИНГ ТИББИЙ-АХЛОҚИЙ ҲИКМАТЛАРИ



  • Яхши гапирувчи ҳозиқ табиб бадандаги касаллик учун шифодир, тунд ва бадфеъл оми табиб — одамларнинг жонига бало.




  • Кўп гапирувчи кўп адашади ва кўп ейдиган одам кўп касал бўлиб йиқилади.




  • Қаттиқ сўздан кўнглим яра бўлар экан, аччиқ тил унинг учун заҳарланган ниш каби бўлади. Тил ништарининг кўнгилдаги жароҳати битмайди, бу жароҳатга ҳеч қандай малҳам кор қилмайди. Тил наштаридан жароҳат топган кўнгилга юмшоқ сўз ва ширин тил малҳам ва роҳат бўлади.




  • Ширин сўз ваҳшийларни ҳам улфат қилади, афсунгар ўз афсуни ила илонни тешикдан чиқаради.




  • Ҳусну жамолсиз киши ширин сўзли бўлса, ҳикматли сўзни чиройли қилиб гапиролса, одамларни ўзига ром қилади.




  • Ёмон тиллик андоқки, эл кўнглига жароҳат еткурур, ўз бошига ҳам офат еткурур.


Download 252.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling