Ҳ и к м а т л а р ўзбекистон президенти ислом каримовнинг ҳикматли сўзларидан


Download 252.77 Kb.
bet6/8
Sana22.06.2023
Hajmi252.77 Kb.
#1645974
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Hikmatlar

ДОНОЛАР БИСОТИДАН. САБР – ҚАНОАТ ҲАҚИДА



  • Сабр билан иш кўрган пушаймон бўлмаган ва пушаймон бўлмас.




  • Мусибат чоғида сабрсизлик қилиш мусибатнинг ўзидан ҳам оғир.




  • Ўзинг ўзингга хушхабар бергинки, сабрнинг сўнги ғалаба.




  • Ёмонлик фақат сабр билан даф қилинади.

ЖАҲЛ ВА БАХИЛЛИК ҲАҚИДА

Уч нарса жоҳилларга хосдир: ўринсиз ғазабланиш, ўринсиз садақа ва дўст билан душманни ажрата билмаслик.




Уч нарсадан қутулиш учун уч нарсага яқинлашма:

  • бахил бўлма, азобланасан,

  • хасис одам билан ўтириб турма, маломатга қоласан,

  • мол-дунёга кўп ҳирсингни кўйма, ҳалқни ўзингга душман қиласан.

Жоҳилларнинг нодонлиги бўлмасайди, олимларнинг илми билинмасди.


ҲАДИСЛАРДАН

Ҳаёли киши имонлидур, имонлилар жаннатийдир.


Ҳадис.

Мунофиқликнинг белгиси учтадир:



  • ёлғон сўзлаш,

  • ваъдасининг устидан чиқмаслик,

  • оманотга хиёнат қилиш.

Ҳадис.

Оллоҳ ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради.


Ҳадис.

Мўмин кишида қуйидаги икки ҳислат бўлмаслиги керак:


бахиллик ва ахлоқсизлик.
Ҳадис.

Огоҳ бўлингки, одамларнинг яхшиси ғазаби секин келиб, аслига тез қайтдиганидир. Уларнинг ёмони эса ғазаби тез келиб аслига секин қайтадиганидир.


Бахтли одам фитна-фасодлардан четлаб юрувчи ва мусибатга сабр қилувчи кишидир.


Имонли одам ваъдага вафодор бўлади.


Экмоқ ниятида қўлингизда қўчат турган пайтда, бехосдан қиёмат қойим бўлиб қолиши аниқ бўлганда ҳам улгурсангиз, уни экиб қўяверинг.


Ораларингизда энг кучлиларининг кимлигини айтайми?! У ғазаби келганда ўзин тутиб тура оладиганингиздир.


Кишининг гўзаллиги унинг тилидан билинади.


Ота-оналарнинг кексалик вақтида ҳар иккисини, ёки бири бўлмаганда бошқасини рози қилиб жаннатий бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин ва яна хор бўлсин.


Пора берувчи ҳам, уни олувчи ҳам дўзахга маҳкумдир.


Қабристонни зиёрат қилиб туринглар, зеро, у сизларга охиратни эслатади.


Бир соатгина илм ўрганиш, бир кечалик ибодатдан яхши, бир кунлик дарс эса уч ой тутган нафл рўзадан афзалдир

Илмга нисбатан гўё чўпон каби посбон бўлинглар, лекин илмни фақат ривоят қилувчи бўлманглар!


Ҳикматли сўз мўмин кишининг йўқотган нарсасидир. Уни қаердан топса, ўзлаштириб олишга ҳақлидир.


Кураш тушиб йиқитган эмас, балки ғазаби келганда ўзини босиб олган одам кучлидир.


Бойлик молу дунёнинг кўплиги билан эмас, балки нафснинг тўқлиги биландир.


Садақанинг афзали мусулмон кишининг илм ўганиб, сўнг бошқа мусулмон биродарларига ҳам ўргатишидир.


Аввало онангга яхшилик қил, яна онангга, яна онангга яхшилик қил, сўнгра отангга яхшилик қил!


Отага итоат - Оллоҳга итоат қилишдир.


Доимо тўғри сўз бўлинглар, чунки у жаннатда яхшилик билан биргадир.


Ёлғончиликдан сақланинглар, чунки у ёмонлик билан бирга дўзахда бўлади.


Фақат уч амалгина инсон билан охират манзилига ҳамрох бўлиб боради:


1. Жорий садақа, масжид қуриш ва хонақоҳ, мадраса солиш, мевали
дарахт экиш, қудуқ қазиш ва кўприк солишдан иборат.
2. Ҳалққа наф келтирадиган ишлар қилиш.
3. Солих фарзанд тарбия қилиш.

Омонатга хиёнат қилувчида иймон йўқ, аҳдида турмайдиганларда диёнат йўқ.



Download 252.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling